Ватанимиз ва халқимизга фидокорона хизмат қиламиз!

Ташрифлар: 31

Сана: 24.11.2016 15:01

Марҳабо МАГДИЕВА, Шофиркон туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежи  ўқитувчиси:

– Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O`zLiDePдан номзоди кўрсатилган Шавкат Миромонович Мирзиёев ўз сайловолди дастури орқали ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш ташаббуси билан чиққанлиги биз ўқитувчиларни беҳад қувонтирди.

Албатта, китоб инсоннинг беминнат дўсти. Унинг инсон камолотидаги ўрнини бошқа ҳеч бир восита боса олмайди. Китоб ўқимаган одам ҳаётда орқада қолади, маънавияти ўтмаслашади. Китоб инсоннинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширувчи, маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятли авлодни камолга етказувчи, уларнинг қалбида Ватанга садоқат, миллий, умуминсоний ғояларга ҳурмат-эҳтиром туйғуларини кучайтирувчи беқиёс воситадир. 

Мен Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайлов­олди дастурида белгиланган ушбу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлайман. 

Қурбонбой  ХУДОЕВ, Олот туманидаги “Ҳиммат” фермер хўжалиги раҳбари:

– Қишлоқ хўжалигида фойда бермайдиган тармоқнинг ўзи йўқ. Ердан оқилона фойдаланган деҳқон ҳеч қачон кам бўлмайди. Давлатимиз томонидан фермерларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ва улар фаолиятини ривожлантиришга барча имкониятлар яратиб берилаётгани ютуқларимизнинг асосий омили бўлмоқда. 

Туманимизда ҳам ирригация-мелиорация ишларининг ўз вақтида олиб борилганлиги  жойларда сув таъминотини яхшилаш имконини берди. Бу эса пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан мўл ҳосил олишда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Масалан, кейинги йилларда фермер хўжалигимиз бўйича пахта ҳосилдорлиги 40 центнергача кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизда фермерликни  ривожлантириш юзасидан билдирилган аниқ фикрлар, бу борада бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар бизни янги марраларни эгаллашга, ҳудудимизни ижтимоий-иқтисодий ривож­лантириш, элимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшишга ундамоқда.

 Шу йилнинг 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекис­тон Республикаси Президенти сайловида олотлик сайловчиларнинг кўпчилиги қатори мен ҳам Шавкат Мирзиёев номзоди учун овоз беришга қарор қилдим. 

 O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!