Ватанимиз ва халқимизга фидокорона хизмат қилишни олий саодат деб билган номзодга овоз беришга чақирамиз!

Ташрифлар: 27

Сана: 23.11.2016 11:48

Куни кеча Ўзбекситон республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда номзод ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилиб, Тошкент вилояти улкан салоҳиятга эга вилоят сифатида мамлакатимизда алоҳида ўринга эга эканлигини таъкидлади.

Хусусан, вилоят замонавий транспорт коммуникация тармоқлари ривожланган ҳудуд сифатида муҳим аҳамиятга эга. Ангрен логистика маркази, “Ангрен-Поп” темир йўли ишга туширилгани, кўплаб автомобил йўллар, кўприклар қурилиб, реконсторукция қилингани вилоятнинг бу борадаги имкониятларини кескин ошириб юборди.

Шунингдек, вилоятнинг кундан кун ривож топиб, аҳоли даромадларининг ортиб боришида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳам ўзига хос ўрни борлиги таъкидланди. Жумладан, кейинги беш йил давомида 12 минг 700 дан ортиқ янги кичик бизнес субъекти ташкил этилган бўлса, бугунга келиб уларнинг умумий сони 23 минг 800 тадан ошди. Иш билан банд аҳолининг 76 фоизидан зиёди айнан шу соҳада меҳнат қилаётганлигини тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган катта эътибор наъмунаси сифатида кўриш мумкин.

Сир эмас, кичик бизнес ва тадбиркорликни бошлаш, давом эттириш  учун маълум шарт-шароитлар талаб этилади. Номзоднинг маърузасида нафақат соҳа ривожи балки аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида ҳам қатор мақсад ва вазифалар ҳақида сўз борди. Жумладан, шаҳар ва қишлоқ аҳолисига электр энергиясини етказиб беришни яхшилаш учун келгуси беш йилда вилоятда 1 минг 107 километр электр тармоқлари, 336 та трансформатор пункти ва 5 та подстанция қуриш мўлжалланмоқда. Бундан ташқари вилоятда умумий қуввати 784 мегаватт бўлган 7 та янги гидроэлектр станцияси барпо этилади.

Учрашувдан олган катта таасуротларим ва фарзандларимнинг эртанги порлоқ келажагига бўлган ишончимнинг ортганлиги қалбимда Ватанимга бўлган ифтихор туйғусини янада юксалтирди. 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида вилоятимиз ривожи йўлида олиб борилажак мана шундай улкан ислоҳотлар давом этиши учун, бутун эл-юртимизга камарбаста бўлишни, бор билим ва тажрибаси, бутун борлиғини аямасдан хизмат қилишни ўзи учун улкан бахт ва юксак шараф деб билган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақираман!

Шавкат Комилов

Оҳангарон тумани “Гули-Лола” 

хусусий корхонаси раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!