Яхши даромадли бизнес ғоя керакми?

Ташрифлар: 457

Сана: 11.04.2017 10:11

Бизнес ҳақида инсон онгида пул, тажриба, ҳаракат ва билим каби омиллар ётади. Етарли пул ва тажрибага эга бўлмаган ҳолатдан келиб чиқиб, фақат ҳаракат ва билим ҳақида тўхталиб ўтсак. Ҳаракатни амалга оширишда аввало мақсадни аниқ белгилаш лозим. Агар етарли маблағ бўлган тақдирда қандай бизнесни танлаган бўлар эдингиз?! Етарли билимга эга бўлиш учун ҳаракатни қаердан ва қандай бошлаган бўлар эдингиз? Ишончимиз комил инсонни бизнес ҳақида билим олиш учун ҳаракатдан тўхтатадиган сабаб бу ўзини пулсиз одам деб тан олишидадир.

Иш излаётган, ўқишни битириб тайинли иш топмаган ёшлар ёки бир хил зерикарли иш қилиб чарчаганлардандан келиб чиқамиз. Биринчидан ушбу одамни ёқтирган бизнес турини аниқлаб олайлик. Уни севган бизнес тури деб, аҳолига овқат пишириб етказиш хизмати бўлса, истеъмолчиларни талабларини ўрганиб чиқиши лозим. Хўрандаларнинг сони ва пиширадиган таом тури аниқланади. Мижозларни кунлик тушлик учун сарфланадиган маблағлари ўрганилади. Ҳар бир одам ўртача 5000 сўм сарф қилади деб ҳисобласак, иш бошлашдан олдин аниқ мижозлар сонини 50 тага етказиш лозим. Шунда мижозлардан оладиган пул 250.000 сўмни ташкил қилади. Ўртача харажатлар:

50 та нон 700 сўмдан – 35.000 сўм.

50 та одамга 200 гр.дан гуруч 10 кг (палов мисолида)–  50.000 сўм.

5 кг сабзи – 10.000 сўм.

4 л ёғ – 40.000 сўм.

60 гр.дан 50 тага гўшт 15.000 дан – 45.000 сўм.

5 кг салат – 3000 сўмдан – 15.000 сўм.

Чой – 5000 сўм

Жами: 200.000 сўм

Кунлик даромад: 50.000 сўм

50 та мижоздан ойлик даромад 1.500.000 сўм

Агар 5000 сўмга бир коса ош, нон, салат ва чойи билан мижозларингизни қорнини тўйдириш ҳақида яхшилаб тушинтирсангиз албатта улар олдиндан сизга харажатлар учун пул беришларига ишонамиз. Бундан ташқари мазали ва тўйимли суюқ овқатларнининг харажатлари анчагина кам бўлиши ҳам мумкин. Етказиб бераётган овқатингиз мазаси сизнинг мижозларингиз ортишига кафолат бўла олади. Бу синовда ўтган бизнеснинг оддий бир кўриниши халос. Қолган бизнес турларини ҳам пул тикмаган ҳолда амалга ошириш мумкин бунинг учун ўз танловингизни амалга оширсангиз кифоя. Марҳамат 220 дан ортиқ бизнес лойиҳаларнинг мавзулари билан www.elmadad.uz сайтида танишиб чиқинг. Балки бу сиз учун тақдирингиздаги муносиб имкониятдир.

O‘zLiDePнинг «facebook» даги расмий саҳифаси ва «telegram» даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!