Янги етакчи – янги куч

Ташрифлар: 65

Сана: 15.03.2017 14:35

2012 йилда ўз фаолиятини бошлаган “Қуббо Принт Назиржон” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш йўналишида 60 нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланган. Эътиборлиси, ҳозирги кунда мазкур МЧЖ  томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги маҳсулотлар харидорларга жуда ҳам манзур бўлмоқда, аҳоли эҳтиёжларини қондирмоқда.  

“Қуббо принт Назиржон” МЧЖда фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотида қуйи бўғиннинг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоби ҳамда жорий йилда таянч нуқталар олдида турган устувор вазифаларга бағишланган ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

– 2015 йилда “Қуббо Принт Назиржон” масъулияти чекланган жамиятининг мамлакатда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш мақсадида O‘zLiDeP бошланғич ташкилотига асос солинган эди, – дейди бошланғич партия ташкилоти раиси Хожиакбар Хожиматов. – Дастлаб, 10 нафар аъзолар билан иш бошлаган қуйи бўғин, бугунги кунга келиб, 66 нафар аъзони ўз сафига жипслаштирди.Чунончи, бугунги кун сиёсий партиядан ўз сайловолди платформасини бажариши учун ташаббускор бўлиш, ҳаётий таклифларни илгари суришда изчил фаолият олиб боришни талаб этмоқда.Сиёсий партияга куч-қувват берадиган, унинг нуфузини оширадиган муҳим воситалардан бири – бу шубҳасиз бошланғич партия ташкилотидир. Қуйи бўғинлар фаолиятини кучайтириш учун эса аввало, бошланғич партия ташкилотлари етакчиларини қўллаб-қувватлаш, фаоллик кўрсатишдан манфаатдорлигини ошириш керак, деб ўйлайман.

Йиғилиш давомида шунингдек, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” асосида O‘zLiDePнинг устувор вазифалари ва унда бошланғич ташкилотнинг ўрни юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

– O‘zLiDeP Қува туман Кенгаши атрофига 31 та бошланғич партия ташкилоти жипслашган. Партия аъзолар сони эса 2 минг нафарга яқинни ташкил қилади, – дейди партия Фарғона вилоят Кенгаши бошланғич партиялар билан ишлаш гуруҳ раҳбари Аброр Ҳамдамов. – Агарда етакчида тажриба етишмаса, аъзолар билан ишлашни билмаса, у ерда иш юришмайди, партия мақсад ва вазифалари тарғиб қилинмайди.Фақат бошланғич партия ташкилоти раиси сиёсий жиҳатдан етук, электорат манфаатларини ҳимоя қилишда бой амалий тажриба, билим ва малакага эга бўлса, партия дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш имкони шунчалик кенг бўлади.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, бошланғич партия ташкилотига  Хожиакбар Хожиматов қайта раисликка  сайланди.

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!