Янги ва муҳим ҳужжатларнинг O‘zLiDePдаги муҳокамаси

Сана: 25.08.2017 18:47

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, шунингдек, энг муҳим ва долзарб ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича партиянинг позициясини ишлаб чиқувчи партия раҳбарияти ва фаолларидан иборат таркибда доимий фаолият кўрсатувчи Ишчи гуруҳлари тузилган.  Жорий йилнинг 24 август куни “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш масалалари бўйича махсус ишчи гуруҳи”нинг йиғилиши ўтказилди. Унда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 августдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳокама қилинди.

Ушбу муҳим қарорнинг тадбиркорлар ва инвесторлар учун аҳамиятидан келиб чиқиб муҳокамалар якунига кўра партиянинг бу борадаги устувор вазифалари ва позицияси белгилаб олинди.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш юзасидан партиянинг чора-тадбирлар  режаси ишлаб чиқилди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

249