Ёш фермер – халқини дер

Ташрифлар: 95

Сана: 16.12.2016 17:42

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 5 минг 400 дан зиёд фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, улар ҳудудда аграр соҳани ривожлантиришда, аҳоли фаровонлигини оширишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Улар сафида 255 нафар ёш феррмерлар мўл-кўл ҳосил олиб, машаққатли соҳада ютуқларга эришаётганлиги кишини қувонтиради.

Ана шундай миришкор, меҳнатсевар ёш фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш партиямиз диққат марказидаги муҳим масалалар сирасига киради. O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан фермерлик ҳаракатида фаол иштирок этаётган, қишлоқ инфратузилмасининг ривожланиши учун масъулият билан меҳнат қилаётган ёш фермерларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Ёш фермер” кўрик-танлови шулар жумласидан.

Ёшлар орасида оммалашиб улгурган мазкур танловнинг туман босқичида 200 нафардан ортиқ ёш фермер ва фермер хўжалиги иш юритувчилари қатнашди. Улардан 35 нафари саралаб олиниб Республика босқичида ўзаро беллашдилар.

Иштирокчилар билимларини учта шарт асосида синовдан ўтказган ҳакамлар уларнинг нотиқлик маҳорати асосида жамоани бошқариш маданиятига ҳам эътибор қаратиб, замонавий техналогиялар, айниқса, қишлоқ хўжалиги техникаларини пухта ўзлаштирганлигини алоҳида қайд этишди.

–Фермер хўжалигимиз 2010 йилда ташкил топган, – дейди “Ёш фермер” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг 1-ўрин соҳиби Баҳодир Сапартаев. –Фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида банкдан 100 млн. сўм миқдорида кредит олиб, паррандачилик йўналишида ҳам иш бошладик. Натижада 5 нафар коллеж битирувчисини иш билан таъминлаб, қулай иш шароитларини яратишга ҳаракат қиляпман. Бизларни бир мақсад асосида бирлаштирган жамоамиз билан ўзимиз етиштираётган мева-сабзавот маҳсулотларини 2017 йилдан бошлаб хорижга экспорт қилиш ҳаракатидамиз. Ишончим комил, бизлар албатта мақсадимизга эришамиз ва жамоамиз сафини янада кенгайтириб, замонавий технологиялар асосида фаолият юритадиган энг намунали, кўп тармоқли фермер хўжалигига айланамиз.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўрин Кегейли тумани “Мадрейим-Шаудир” фермер ҳўжалиги раҳбари Баҳодир Сапартаев, 2-ўрин Ҳўжайли тумани “Султан-Қандекли” фермер ҳўжалиги раҳбари Пўлат Изимбетов, 3-ўринга эса Қораузяк тумани “Даўит-кол” фермер ҳўжалиги раҳбари Аралбай Жолдасов лойиқ деб топилди.  

Танлов сўнггида ёш истеъдод соҳибларининг куй ва қўшиқлари садолари остида ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Танловнинг Республика босқичига йўлланма олган ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Асем Сиримбетова,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!