“ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИҚҚАТИГА!”

Ташрифлар: 410

Сана: 18.04.2017 18:49

Мамлакатимизда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, ёш тадбиркорларга чет - эл тажрибасини ўргатиш мақсадида Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда “NORTEC COMPANY” ҳамкорлигида 2017 йилнинг 24 апрель куни “Radisson Blu Hotel” меҳмонхонасининг конференциялар залида Норвегия, Нидерландия ҳамда Россия давлатларининг йирик тадбиркорлари ва соҳа мутахассислари иштирокида маҳорат - дарси ўтказилади.

Маҳорат-дарсида:

  • “NORTEC COMPANY” таъсисчиси, тиббиёт фанлари доктори, Норвегия Қироллиги ҳусусий тадбиркори - Пэр Самюэль Биёргаас;
  • Иқтисодиёт ва бизнесда янги ёндошувларни тушунтириш “EUROPARTNERS” ассоциацияси президенти - Mr.Дропперс Ваутер;

  • Европа бизнес муҳити  билан илғор тажриба алмашиш ПАО ФОСАГРО директорлар кенгаши маслаҳатчиси - Mr.Дмитрий Шлопак иштирок этадилар.

 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!