Ёшлар: ёрқин келажагимиз учун овоз берамиз!

Ташрифлар: 4

Сана: 02.12.2016 12:32

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини ёшлар орасига кенгроқ тарғибот қилиш ҳамда ёшларни сайловга оид билим-кўникмасини ошириш мақсадида “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!” шиори остида ёшлар форуми ўтказилди.

Таъкидланганидек, Қашқадарё азалдан кураги ерга тегмаган мард паҳлавонлар юрти бўлиб келган. Энг муҳими, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида, айниқса, болалар спортини ривожлантириш бўйича яратилаётган қулай шароитлар туфайли вилоятда ана шундай ёшларнинг сафи тобора кенгайиб бормоқда.

–Бугунги форум доирасида сиёсий-ҳуқуқий билимларимиз бойиди, сайлов қонунчилиги ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлдик, – дейди  Қарши давлат университети талабаси Мафтуна Ниёзова. – O‘zLiDePдан Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш ҳамда уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш каби ззгу мақсадлар ўрин олган. Шу боис бўлажак сайловда Ватанимиз ва халқимизга фидокорона хизмат қилишни олий саодат деб билган, фуқароларнинг орзу-умиди, эл-юртнинг дарду ташвишида, хузур ҳаловатидан воз кечиб яшаётган фидойи инсон учун овоз бераман.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мустақиллик йилларида вилоят ёшларининг барча соҳаларда эришаётган ютуқларини, юксак муваффақиятларини таъкидлашди. Сўнгги беш йилда вилоятнинг спортчи ёшлари жаҳон, Осиё ва мамлакатимиз миқёсидаги нуфузли мусобақаларда жами 1 минг 72 та олтин, 945 та кумуш ва 1 минг 71 та бронза медални қўлга киритганини фахр билан тилга олдилар.

Форум иштирокчилари ёшлар эртанги кунимизни ҳал қилувчи кучи сифатида қад ростлаши, ўз имкониятларидан тўлақонли фойдаланган ҳолда жамият ривожи йўлида хизмат қилиши, мамлакат тақдирига бефарқ бўлмасдан, олдимизда турган сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга чақирдилар.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!