Ёшларда интернет маданиятини шакллантириш йўлида

Ташрифлар: 111

Сана: 09.02.2017 14:55

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Ёшлар ва “ўргимчак тўри” мавзуида ташкил этилган тадбирда Ватанимиз тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш авлодни тарбиялаш, уларни ахборот маконида салбий тусдаги таҳдидлардан асраш, ёшларда интернет маданиятини шакллантириш масалаcига аҳолида эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, ахборот-коммуникация технологиялари ривожланаётган бир пайтда бой маънавиятимизга, менталитетимизга раҳна соладиган турли хуружлар кун сайин купаймоқда.Унинг салбий жиҳатлари эса ёшлар онгига жуда катта таъсир кўрсатаётган ахлоқсиз қарашларда намоён бўлаяпти.

– Бугун юртимизда ёшларни ўз истеъдод ва иқтидорларини тўла намоён этиши учун яратилаётган имкониятларда ҳам жисмонан соғлом, маънан етук, ақлан баркамол авлодни тарбиялаш масаласи мужассам, – дейди Термиз санъат коллежи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Музафффар Эшмуродов. – Афсуски, ўзаро мулоқот кенгайиб бораётган бир пайтда ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиясини тўғри шакллантириш, онгу тафаккурини юксалтиришга қаратилаётган ҳаракатларга қарамай ёшлар онги, тафаккурини захарлаётган айрим оқимлар ҳам борки, улар ўғил-қизларимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмаса. Шу боис бугунги кунда ёшларнинг бу каби ахборот хуружларидан асраб-авайлаш борасида ўқув даргоҳларида қўшимча машғулотлар, маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.

Дарҳақиқат, ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган бир паллада ёш авлодни ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб бормоқда. Бу жараёнда партия “Ёшлар қаноти” ҳам фаоллик кўрсатишни талаб қилади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

Зебинисо Сапарова

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!