Ёшларимиз сиёсий жараёнларда фаол ва ташаббускор

Ташрифлар: 43

Сана: 30.11.2016 15:07

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан бўлажак сайловда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!” шиори остида акция ташкил этилди.  

Таъкидланганидек, мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, ёшларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш энг устувор вазифалардан саналади.

–Мамлакатимизда ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини камол топтириш, уларни соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот ишлари бугун ҳар томонлама ўзини оқламоқда, – дейди Чимбой туманидан ёш тадбиркор Менлибай Базарбаев. – Чунки Ўзбекистонда ўғил-қизларимизнинг касб-ҳунар эгаллаши, ўз истеъдодларини амалда тўлиқ намоён этишлари учун барча шароитлар яратилган. O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди дастури билан танишгач, бу борадаги ишлар келгусида янада кенгайишига амин бўлдим. Сабаби, номзоднинг дастурида ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши учун зарур шароит яратиш, иқтидор ва имкониятларини тўлақонли юзага чиқариш масаласини илгари сурилган.

Тадбирда сўзга чиққанлар, бўлажак сайловда ёшларнинг иштироки муҳим эканлиги, юртимизда ҳар соҳада уларга яратилаётган имкониятлар кенгайиб бораётганлиги, хусусан, Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши ҳамда  тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратиладиган шароит ва имтиёзлар янада кенгайишини таъкидладилар.

 Акцияда ёшларнинг фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, соғлом ҳалқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир каби эзгу ғояларнинг ҳаётимизга изчил татбиқ этилиши учун овоз бераман деган биргаликдаги чақириқлари билан якунланди.

    O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!