Ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш йўлида

Ташрифлар: 88

Сана: 14.09.2016 16:38

O‘zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши томонидан “Тинчлик ва осойишталик мамлакат тараққиётининг гаровидир!” мавзуида ташкил этилган тадбирда мустақиллик йилларида Ўзбекистонда  амалга оширилган туб ислоҳотлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошриш борасида ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ишлар хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қўқон шаҳрида ҳам ўғил-қизларни жисмонан соғлом, ақлан етук ва маънан баркамол бўлиб вояга етишларини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилаяпти. Масалан, замонавий кўринишларда қад ростлаётган олий даргоҳлар, спорт комплекслари, сузиш ҳавзалари, буларнинг барчаси ёшларимиз камоли йўлида хизмат қилмоқда. Бугун дунё саҳнида содир бўлаётган воқеа-ходисалар, турли экстремистик кучларнинг ёшлардан қурол сифатида фойдаланаётганлиги ва бундай салбий иллатлар чегара билмаётганлиги негизида эртанги кун эгаларини ёвуз ниятли кучлар чангалига тушиб қолишларидан асраш вазифасини кун тартибига қўймоқда.

 –Таассуфки, бугун ёшларнинг кўп вақтларини интернет кафеда ўтказаётгани муаммонинг энг оғир нуқтасидир, - дейди O‘zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши раисининг  биринчи-ўринбосари, аппарат раҳбари Р.Мухамедов. ­–Нега дейсизми? Чунки бугун ёшлар онгини заҳарлашнинг энг қулай усули асосан ижтимоий тармоқлар  орқали амалга оширилмоқда. Мазкур тармоқларда ёшларимиз онгига руҳий зарба бериб, ёшларни оиласига, ватанига қарши қилиб қўймоқда. Афсуски, айрим дунёқараши заиф ёшларимиз айрим нопок кимсаларнинг пуч сўзларига учиб, улар  домига тушиб қолмоқда. Бу эса албатта, ҳар биримиз учун жуда аянчли ҳолдир.

Тадбир давомида шунингдек, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигини кўмаклашиш, уларни қийнаётган масалалар ечимини топишга кўмаклашиш, шаҳардаги мавжуд тадбиркорлик субъектлари таркибида O‘zLiDeP аъзолари ва БПТлари сонини кўпайтириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам алоҳида сўз юритилди.

Жонли мулоқот тарзида ўтказилган йиғилишда иштирокчилар соҳа мутахассислари томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди. Шунингдек, 15-умумтаълим мактабининг 10 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилиниб 6-“Тўғонбоши” МФЙда янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!