Ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, жисмоний ва маънавий етуклиги учун овоз берамиз!

Ташрифлар: 81

Сана: 02.12.2016 12:55

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан O‘zLiDePдан кўрсатилаган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини кенг тарғиб этиш ҳамда ёш авлодга яқиндан таништириш мақсадида “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!” шиори остида  акция тадбири ўтказилди.

Таъкидланганидек, Сирдарё воҳаси ўзининг машҳур спортчилари билан бутун юртимизда танилган. Вилоят ёшлари кейинги беш йилда жаҳон ва Осиё чемпионатларида, халқаро турнирларда 50 та олтин, 67 та кумуш ва 81 та бронза медални қўлга киритиб, Ватанимиз шуҳратини дунёга тараннум этишга катта ҳисса қўшдилар. Зеро, вилоятда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саломатлигини мустаҳкамлашга эътибор юқори. 

–Партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатимизда ёшларга эътибор ва ғамхўрликлар янада кенгайишини алоҳида эътироф этиб ўтган, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов.–Чунки Дастурда юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб-ҳунарларга, ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш бош устувор вазифа этиб белгиланган. Шу боис сайловга тайёргарлик қизғин паллага кирган ушбу кунларда ёшларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Зеро, сайловда ҳар бир сайловчининг овози юксак аҳамиятга эга.

Акцияда сўзга чиққанлар, мамлакатимиздаги тараққиёт суръатлари изчил давом этаётгани, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ошиб бораётганини фахр-ифтихор билан тилга олдилар ва Президентлик сайловида Ўзбекистон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйиб, халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган фидоий инсон Шавкат Мирзиёев учун овоз беришга чақирдилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугун Сирдарё вилоятида 529 минг 810 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, улардан 15 минг 300 нафари сайловда биринчи маротаба иштирок этаётган ёшлардир.

Акция сўнгида ёшларнинг “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!”, “Ватан келажаги учун овоз беринг!” деган чақириқлари янгради.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!