Ёшларнинг кучли, билимли, доно ва бахтли бўлишлари борасидаги давлат сиёсати давом эттирилиши учун овоз берамиз!

Ташрифлар: 32

Сана: 28.11.2016 11:21

Мамлакатимизда Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ, кенг ҳозирлик кўрилмоқда.

Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирар экан аввало, ёшлар масаласига эътибор қаратди.  

Таъкидланганидек, дастурда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш борасида аниқ чоралар кўрилиши назарда тутилган.

–2014 йил вилоятимизда “Баркамол авлод” спорт мусобақаси бўлиб ўтган эди, –дейди Наманган муҳандислик технология институти доценти Ҳамидулла Исахонов. – Ўшанда бизнинг талабалар турар-жойимиз бутунлай қайтадан таъмирланиб, замонавий асбоб ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди. Ўша кезларда вилоятимизга ташриф буюрган ҳукуматимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бу ишларни кўздан кечирган эдилар ва ўзларининг қимматли маслаҳатларини бергандилар.Очиғи, бугун уларнинг сайловолди дастури билан танишиб, бу эзгу ишлар келгусида ҳам изчил давом этишига ишондим.  

Тадбирда сўзга чиққанлар, номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўз муносабатларини билдирди ва Дастурни якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.

Акция якунида ёшлар дастурда илгари сурилган “Барчамиз учун Ватан битта! Битта мақсад бизни бирлаштиради, у ҳам бўлса: Ватанимиз тараққиётидир!”деб номланган эзгу ғояни хур овозда баралла айтишиб, бўлажак сайловда барча юртдошларимизни Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

                                                                                              Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!