Юксак интеллектуал салоҳиятга эга ёшлар – буюк келажагимиз кафолати

Ташрифлар: 23

Сана: 28.12.2016 17:54

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг ходимлар салоҳиятини ошириш, раҳбарлик лавозимларига тавсия этилаётган номзодларнинг етакчилик қобилиятларини баҳолашга тўғри ва ҳаққоний ёндашиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, касб маҳоратини мунтазам равишда юксалтириб бориш ҳамда замонавий илмий билимлар билан қуролланган ёш кадрларни тайёрлаш O‘zLiDeP олдига ҳам бир қатор вазифаларни қўяди.

Шу маънода, партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан партия кадрлар захирасига иқтидорли ёшларни жалб қилиш, уларнинг касбий, ижодий ва хизмат соҳаларида ўсиши учун кенг имконият яратиш мақсадида “Ёш партия етакчилари – келажак кадрлари” лойиҳаси доирасида “Баркамол ёш авлод – Ватанимиз келажаги, юртимиз ишончи ва таянчи” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Жаҳонгир Ғаниев, Жиззах политехника институти талабаси:

 –Бугунги тадбирда партия фаолияти, унинг дастури, устави ва сайловолди дастурида назарда тутилган устувор вазифалар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлдик. Ишончим комилки, мазкур лойиҳалар билимли, иқтидорли, ишбилармон, ёшлар учун ижтимоий кўтаринкилик муҳитини яратиш ва ёшларнинг мамлакат ривожида бевосита иштирокини таъминлашда, айниқса, йигит-қизларда ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини оширишда муҳим омил бўлади.

Санжар Маликов, Жиззах политехника институти талабаси:

 –Мамлакатимизнинг ёруғ истиқболи, кўп жиҳатдан юксак малакали мутахассислар тайёрлаш билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли истиқлол йилларида Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кенг эътибор қаратилди, таълим тизими янада ривожлантириш мақсадида миллиардлаб маблағ сарфланди. Албатта, буларнинг барчаси ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаслиги ва  мамлакатимизнинг эртанги кунини бунданда порлоқ бўлиши учун қаратилмоқда. Шундай экан, яратилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда,  мамлакатимизнинг ёрқин келажаги йўлида бор имконият ва салоҳиятимизни ишга солишга ваъда бераман.

Тадбирда 2016-2017 ўқув йилида олий ўқув юртини тамомлаётган 25 нафар битирувчи ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилиб, уларни партия тизимидаги штат бирликлари лавозимига номзодини кўрсатишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!