Ҳамма бирдек масъул

Ташрифлар: 35

Сана: 18.03.2017 15:02

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш Ҳаракатлар Стратегиясида белгилаб берилган “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” деб номланган биринчи йўналишини амалга оширишда давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини тубдан яхшилаш, давлатнинг ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш назарда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашларида партия олдида турган муҳим вазифалар ижросига қаратилган туркум тадбирлар, партия элекорати ва фаолларини жалб этган ҳолда очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Партия Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази томонидан 13 та туман (шахар) хамда йирик БПТларда ўтказилган тадбирлар ҳам мазкур масалаларга бағишланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалалари ўқув-семинар тарзида иштирокчиларга етказилди.

—Жойларда ўтказилаётган ўқувларда аҳолига, электорат вакилларига Ҳаракаталар стратегиясида илгари сурилган вазифаларни янгича ёндошувда етказиб беришга ҳаракат қиляпмиз, - дейди партия вилоят Кенгашидаги Сиёсий таълим маркази раҳбари ўринбосари Саида Умаралиева. —Биз бунда кўпроқ эътиборни партия фаоллари ва аъзоларини фаоллиги ошириш, Фармонда белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш нафақат давлат ташкилотлари балки ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини тақдимот тадбирлари орқали тушунтириб ўтяпмиз.

—Албатта, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг таъсирини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳокимиятнинг вакиллик органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга, - дейди Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Жиззах филиали директори ўринбосари Ф. Қобулова. —Бу мақсадларга эришиш кўп жиҳатдан қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан яхшилашни, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишни, фуқаролар манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунлар қабул қилишни тақозо этади.

Тадбирда мунозарага чиққан иштирокчилар келгусида партия тузилмалари томонидан бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр юритиб, ўз таклифлари билдириб ўтишди.

O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши 

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!