ИШБИЛАРМОН ТАЛАБА стипендияси танлови

  

Кўрик -танлов мақсади:

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, уларнинг ижтимоий сиёсий-фаоллигини ошириш, мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш.

Кўрик -танловнинг объекти: O’zLiDeP электорат вакиллари - ёшлар, тадбиркорлар

Кўрик -танлов шартлари:

  • тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини қай даражада ўзлаштирганлиги;
  • замонавий ахборот-компьютер технологиялари, интернет хизматидан, миллий ва хорижий ахборот-кутубхона фондларидан фойдаланиш борасидаги билимлари;
  • ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан  инновацион лойиҳалари;
  • стипендия совриндори “аъло” ўқиши, унинг партия фаолиятидаги фаол иштироки, намунали хулқи, етакчилик қобилияти, ёшлар билан ишлай билиши;
  • миллий ва либерал-демократик ғояларни қай даражада ўзлаштирганлиги.

Кўрик -танловнинг ўтказиш босқичлари ва муддати:

Биринчи туман ва шаҳар босқичи ҳар йилнинг апрел-май ойлари.

Иккинчи вилоят босқичи ҳар йилнинг май ойидан иккинчи ўн кунлигидан июнь ойига қадар.

Учинчи республика якуний босқичи ҳар йилнинг августь ойида ўтказилади.