ТАДБИРКОРЛАР МУЛОҚОТ ФОРУМИ

Сана: 03.05.2014 23:02

Мақсади:

-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш, уларни бартараф этиш юзасидан O’zLiDePнинг аниқ позициясини шакллантиришга хизмат қилувчи аниқ амалий таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш;

-тадбиркорлик соҳасида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларида O’zLiDeP электорати манфаатларини тўлақонли ифодалашга кўмаклашиш;

-Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияснинг қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини ошириш.

Вазифаси:

-республиканинг барча ҳудудларида қулай бизнес муҳити ва уни янада ривожлантириш юзасидан тизимли мониторинг ва жамоатчилик назоратини олиб бориш, жумладан, лойиҳа доирасида кўтарилган масалалар юзасидан депутатлик сўровлари ва назорат-таҳлил ишларини ташкил этиш;

-тадбиркорликка оид амалдаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, соҳага доир қонун ва қонуности ҳужжатларининг амалда қўлланилишига оид муаммо ва уларнинг ечимлариюзасидан таклиф, тавсияларни жамлаш, умумлаштириш ҳамда таҳлил этиш.

Кутилаётган натижалар:

-O’zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар амалга оширилади;

-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада ривожлантириш борасида кўтарилган масалалар юзасидан депутатлик сўровлари ва назорат-таҳлил ишларини ташкил этиш орқали амалий жиҳатдан кўмаклашилади;

-тегишли йўналишлар бўйича амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси қайта кўриб чиқилади ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади;

-партиянинг электорат вакиллари билан ишлаш самарадорлиги ошади;

-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан O’zLiDePнинг аниқ позициясини шакллантиришга хизмат қилувчи амалий таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқилади.

803