“ЁШ ОЛИМЛАР ВА КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМ-ИЗЛАНУВЧИЛАР” танлови

Сана: 26.06.2014 10:04

ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН  ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ СИЁСИЙ КЕНГАШИ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ

Тошкент шаҳридаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасининг анжуманлар залида 2015 йил ноябрь ойининг учинчи декадасида ўтказиладиган “Юксак билимли ва интеллектуал ёшлар салоҳиятини юксалтириш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ва унинг доирасида ёш олимлар ва мутахассислар ўртасида танловини ўтказиш бўйича

  ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг O’zLiDeP VII съездидаги “Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан-ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ва бахтли ҳаёт барпо этиш” номли дастурий маърузасида белгиланган муҳим йўналишларни ва партия сайловолди дастурида назарда тутилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Юксак билимли ва интеллектуал ёшлар салоҳиятини юксалтириш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ва унинг доирасида ёш олимлар ва мутахассислар ўртасида танлов (кейинги ўринларда – танлов) эълон қилади. 

Танлов мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий жамиятни барпо этиш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш, иқтисодиёт, фан ва таълим эҳтиёжларининг яқин алоқасини таъминлашни кўзда тутувчи замонавий илмий билимлар билан қуролланган ва баркамол инсонни шакллантиришга хизмат қиладиган миллий таълим моделини янада ривожлантириш мақсадида ўтказилади.

Танловда 36 ёшгача бўлган магистрантлар, ёш олимлар ва мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Танлов шартлари:

Танловда қуйидаги долзарб йўналишлар бўйича ёзма илмий ишлар билан қатнашиш мумкин:

I. Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида.

1. Ўзбекистондаги давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар – тизимлилик, изчиллик ва ўзаро боғлиқлик. Давлат – сайлов эркинлигини таъминлаш ва Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини ривожлантиришга қаратилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда асосий ислоҳотчи.

2. Ижро этувчи органларнинг ваколатлари, фаолият шакллари ва усулларини, давлат бошқаруви, бозор шароитида хўжалик фаолият асосларини аниқ белгиловчи қонунчиликни такомиллаштириш.

3. Ижро ҳокимияти органларини шакллантиришда парламент ролини янада ошириш. Ҳукумат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлар фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ислоҳотларни амалга ошириш, бандлик муаммоларини ҳал этиш ва халқ фаровонлигини юксалтириш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш учун масъулиятини ошириш.

4. Давлат ва жамият ҳаётини янада демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнида сиёсий партияларнинг тутган ўрни ва роли. Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг сиёсий маданияти ошиб бориши масалалари.

II. Қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш соҳасида.

1. Ҳуқуқий давлат ва аҳоли ҳуқуқий онгини шакллантиришнинг асоси бўлган қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш. 

2. Тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар ва хусусий секторнинг бошқа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик базаси ва механизмини такомиллаштириш. Хусусий сектор вакиллари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида хўжалик судлари ролини ошириш. Хўжалик судлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш – ошкоралик ва очиқликни таъминлаш. Ҳакамлик судларини фаоллаштириш ва унинг имкониятларини кенгайтириш.

3. Мулкдорларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи қонунчилик нормалари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш. Судгача ва суд юритуви давридаги хўжалик ва бошқа низоларни ҳал этишнинг янада таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш.

4. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ва қадр-қиммати ҳимоясига қатъий риоя этилишини, содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлигини кафолатловчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатларининг ҳажмини аниқ қонунчилик асосида белгилаш.

5. ОАВ ва АКТларнинг жамиятни демократлаштириш, матбуот эркинлигини, янгиланиш жараёнлари ҳамда ислоҳотларнинг амалга оширилишидаги роли ва таъсирчанлигини оширишни таъминлаш.  

III. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва рақобатдошлигини ошириш соҳасида:

1. Иқтисодиётни бошқариш тизимини янада чуқурлаштириш, такомиллаштириш ва либераллаштириш. Амалга оширилаётган ўзгаришларнинг холисона таҳлили, мантиқи ва изчиллиги, уларнинг энг замонавий меъёрларга мувофиқлигини баҳолаш.

2. Иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб қилиш – уни модернизация қилишнинг энг муҳим омили сифатида. 

3. Жаҳон майдонида етакчи роль ўйновчи, саноати ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Савдо-иқтисодий алоқалар қамровини кенгайтириш, хорижий инвестициялар, янги замоновий техника ва технологияларни жалб қилиш, фанга доир иқтисодиёт тармоқларини яратиш, кенг миқёсли инновацион дастурларни рўёбга чиқариш. 

4. Технологик тараққиёт, мамлакат иқтисодиётининг устувор соҳалари ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида юқори рақобатбардошликни таъминлайдиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 

5. Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом ривожланиш банки каби халқаро молиявий тузилмалар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш.

6. Бозорларда монополлашувнинг олдини олиш, ишлаб чиқариш ҳажмлари, аҳоли бандлиги, турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун зарур бўлган соғлом рақобат шароитларини сақлашга доир долзарб муаммолар.

7. Фермер хўжаликлари ва улар учун зарур бўлган самарали инфратузилмани янада ривожлантиришга кўмаклашиш. Қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш учун энг қулай шароитларни яратиш. Фермер хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимидаги (асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, туб ислоҳотларни амалга оширувчилар, замонавий технология ва инновацияларни жорий этувчилар сифатидаги) ролини ошириш.

8. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кейинги даврда мамлакатимизда қонунчиликни янада такомиллаштириш. Хусусий сектор вакиллари учун қўшимча инвестициявий фойда ва имкониятларни тақдим этиш.

Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини жаҳон бозорларида юксалтириш мақсадида иқтисодиётда тадбиркорлик секторининг ҳар бир субъекти мамлакат инновацион ривожланишидаги манфаатдорлигини таъминловчи чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Мавжуд захираларни қўллаш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва унинг сифатини ошириш ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, экспорт салоҳиятини ошириш асосида тадбиркорлик тузилмаларини янада рағбатлантириш бўйича ташаббусларни илгари суриш. 

Хусусий сектор воситасида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш жараёнларини молиялаштириш. Инновацион лойиҳаларни яратиш ва жорий этиш, ишлаб чиқаришни модернизациялашни молиялаштиришда тадбиркорлик ва бизнеснинг роли ҳамда унинг ўзига хос жиҳатлари.

Танловни ўтказиш тартиби:

Танлов натижаларини якунлаш учун танлов комиссияси тузилади, унинг таркибига олимлар, мутахассислар, давлат ҳокимияти органлари ва депутатлик корпуси вакиллари киради. 

Танлов икки босқичда ўтказилади. 

Танловни якунлаш:

Танлов якунларини танлов комиссияси ўтказади.

Танлов комиссияси тақдим этилган ишларни, маърузачилар чиқишларини баҳолайди ва ғолибларни аниқлайди. Конференция тугагач, унинг якунлари ўтказилади.

Танлов комиссияси қарорлари ва конференция натижалари асосида барча йўналишлар бўйича ғолиб чиққан магистрантлар, ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчилар O’zLiDeP тарғибот материаллари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Бундан ташқари, бир қатор рағбатлантирувчи мукофотлар жорий этилган.

Ташкилотчилар танланган ишларни чоп этиш ва уларни тарқатиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. 

Энг яхши ишлар алоҳида тўплам шаклида чоп этилиши мумкин.

Лойиҳадан кутилаётган натижа:

Партия ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси орқали ҳуқуқий ва иқтисодий соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонун ижодкорлиги жараёнларида (ёш олим мутахассис, экспертлар сифатида) иштирокларини таъминлаш.

Ёш олимлар, тадқиқотчилар ва мутахассислар орасидан ташкилотчилик, ишбилармонлик қобилияти билан ажралиб турадиган фаолларини партиянинг  кадрлар захирасига киритиш.

730