Марказий назорат-тафтиш комиссияси

Сана: 15.04.2014 20:29

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 

Марказий назорат-тафтиш комиссияси

«Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси» Марказий назорат-тафтиш комиссияси партиянинг марказий назорат органи бўлиб, партиянинг раҳбар ва ижроия органлари, қуйи партия ташкилотлари устидан Устав ва партия раҳбар органларининг қарорлари бажарилишини ҳамда уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятларини назорат қилади.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси Съезд томонидан тасдиқланган низом ва Устав асосида ўз фаолиятини олиб боради. Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоларининг сони Съезд томонидан белгиланади. Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан уч йил муддатга сайланадилар.

Марказий назорат тафтиш комиссиясининг таркиби 9 кишидан иборат. Комиссия раиси – Тошматов Қобилжон Фаттахович - Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди директори.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоси бир вақтнинг ўзида партия Сиёсий Кенгаши аъзоси бўлиши ёки унинг ижро органларида ишлаши мумкин эмас.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси ўз мажлисида комиссия раиси ва унинг ўринбосарини сайлайди.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси мажлисларида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари қатнашишлари мумкин.

 Марказий назорат-тафтиш комиссияси ваколатлари:
– партия раҳбар органлари, қуйи партия ташкилотлари ва партия аъзоларининг мазкур Устав, партия Дастури, қарорлар ва меъёрларни бажарилиши ва риоя этилиши устидан назорат ўрнатади; 
– партия тузилмаларининг молиявий-хўжалик фаолияти ҳамда йиллик партия бюджети режасининг мақсадли амалга оширилиши устидан тафтиш ўтказади;
– партия аъзоларининг ариза ва шикоятларини кўриб чиқади;
– партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ташкилотлари, туман (шаҳар) бўлимларининг назорат-тафтиш комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси мазкур Устав ва Съезд қарорларидан келиб чиқадиган бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – 
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Съездида (2014 йил 31 октябрь куни) тасдиқланган

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 

Марказий назорат-тафтиш комиссияси

 ТАРКИБИ

 

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Иш жойи ва эгаллаб турган лавозими

  1.  

Тошматов Қобилжон Фаттахович

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди директори,

O`zLiDeP Марказий назорат-тафтиш комиссияси раиси

2.

Раджапов Нодирбек Мухторович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

3.

Назиркулов Атхам Ахаткулович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

4.

Муятдинов Маҳмуд Жалелович

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори

5.

Турғунов Ғайратжон Нишонович

Фарғона вилояти иқтисодиёт Бош бошқармаси бошлиғи

6.

Хайитов Арслон Холмуродович

“Кафолат” Давлат акционерлик суғурта компанияси Самарқанд вилоят филиали директори

7.

Ҳодиев Учқун Жумаевич

Ромитан тумани фермерлар кенгаши раиси

8.

Эгамбердиев Орифжон Исмонович

Балиқчи туманидаги “Наргиза” хусусий фирмаси директори

9.

Эрдонаев Алиқул Ҳалимович

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлар билан ишлаш департаменти директори

 

 

1245