O'zLiDeP ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

03.04.2018, 11:42

O'zLiDeP ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” доирасида

“ФАОЛ ТАДБИРКОР — ИЖОДКОР НИГОҲИДА”

республика ижодий танлови эълон қилинади!

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини, шу жумладан, халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишда, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, илғор технологиялар асосида шакллантиришда бошқаларга ўрнак бўлаётган, замонамиз қаҳрамонлари бўлмиш ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини бадиий асарлар, публицистик мақолалар ҳамда телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар орқали яратишга чоғланган ижодкор қаламкашларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Танлов:

 “Энг яхши бадиий асар”;

 “Энг яхши публицистик мақола”;

 “Энг яхши видеоролик” йўналишларида ўтказилади.

Ҳар бир йўналишда l, 2, 3-ўрин ғолиб ва совриндорлари аниқланади ҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади:

1-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида.

2-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида.

3-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида.

Шунингдек, “Ёш тадбиркор образини яратган энг яхши асар учун”, “Замонавий тадбиркор аёл образини яратган энг яхши асар учун” номинациялари бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилган.

Ахборот ҳамкорларимиз: Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, шунингдек, оммабоп интернет нашрлари.

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 1 ноябрига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73-А уй, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси.

Мурожаат учун телефонлар:

(0371) 255-29-91, 254-01-22

Электрон почта: tanlov@uzlidep.uz.

Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

Танловга доир барча қўшимча маълумотлар билан uzlidep.uz веб-сайтида батафсил танишингиз мумкин.

 

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” доирасида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган

“ФАОЛ ТАДБИРКОР — ИЖОДКОР НИГОҲИДА”

мавзуидаги республика ижодий танлови тўғрисида

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу Низом бадиий адабиёт, кино ва журналистика соҳасида замонамиз қаҳрамонлари – мамлакатимизнинг нафақат иқтисодий тараққиёти, балки ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам етакчи кучга айланиб улгурган бугунги куннинг фаол тадбиркори ва фермери сиймосини яратиш, уларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрнини бадиий образларда ифодалаш, жамиятимизда, биринчи навбатда ёшлар орасида, фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, ишбилармонларнинг инновацион ғояларини кенг тарғиб қилиш каби масалаларни самарали ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида ижодкорлар ўртасида республика ижодий танловини (кейинги ўринларда – танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

1.2. Танловда мамлакатимиз ҳамда бошқа давлатларда яшовчи барча истеъдодли журналист, ёзувчи ва бошқа ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

  1. Танловнинг мақсади

2.1. Танловнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистонимизнинг инновацион ривожланиш, информацион жамиятни шакллантириш йўлига ўтиши – мамлакатимиз рақобатбардошлигини ва жамиятимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашнинг кафолати эканлигини эътироф этган ҳолда, инновацион тараққиёт моделларини қўллайдиган, ишлаб чиқаришга илғор ғоялар, «нау-хау» ва «ақлли» технологияларни жорий этадиган, экспорт қилиш ҳисобидан мамлакатимизнинг тез суръатлар билан ривожланаётган давлатлар қаторидан ўрин олишига ҳисса қўшадиган, инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган янги авлод вакилларини, янги сармоядорлар синфини тайёрлашга, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни кенг оммалаштиришга кўмаклашиши мумкин бўлган асарлар яратишни рағбатлантириш;

- фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган, бизнес фаолиятини ақл идроки ва куч-ғайратини Ўзбекистон тараққиётига бағишлайдиган, фарзандларининг тақдирини шу жаннатмонанд замин тақдиридан айри тасаввур этолмайдиган, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб, янги иш ўринлари яратиб, бутун жамиятга наф келтирадиган, Ватанимизни ривожланган демократик давлатлар қаторига олиб чиқиш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашдек эзгу мақсадлар йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирок этаётган тадбиркор ва ишбилармонлар – замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари образини шакллантириш;

- мамлакатимиз фаол тадбиркор ва фермерларининг самарали фаолиятини, уларнинг юртимиз иқтисодиёти рақобатдошлигини таъминлаш ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги инновацион ғоя ва лойиҳаларини, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга ташқи инвестицияларни жалб этиш юзасидаги фаолиятларини ижодий материаллар орқали алоҳида эътироф этган ҳолда уларни янги марралар сари ундаш;

- турли жанрлардаги бадиий-публицистик асарлар, хусусан шижоатли, ташаббускор, саховатпеша ва ватанпарвар ишбилармонлар образини гавдалантирадиган, юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси, авваламбор, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, замонавий ва фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга, ёшларни руҳлантиришга хизмат қиладиган бадиий-публицистик материаллар орқали юртимизда фаол тадбиркорлик маданиятини ривожлантириш.

  1. Танлов ташкилотчилари ва ҳамкорлари, унинг таркиби ва вазифалари

3.1. Танлов ташкилотчиси томонидан маълум бир таркибда танлов комиссияси тузилади ва ишчи гуруҳи аъзолари белгиланади.

3.2. Танлов комиссияси танловни самарали ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солади ҳамда мазкур жараённи шаффофлик, адолатлилик мезонлари асосида ўтишини таъминлайди.

3.2. Ҳамкорлар – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси.

  1. Танловни ўтказиш тартиби ва муддатлари

4.1. Ижодий танлов бир босқичда ўтказилади:

4.2. Танлов комиссияси 2018 йилнинг 25 ноябрига қадар энг яхши ишларни танлаб, ғолиб ва совриндорларни аниқлайди.

4.3. Ижодий ишлар 2018 йил 1 ноябрига қадар танлов комиссияси кўриб чиқиши учун қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73-А уй, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси.

Телефонлар: 254-01-22, 255-29-91

Электрон манзил: tanlov@uzlidep.uz  

  1. Танловнинг асосий йўналишлари ва номинациялари

5.1. Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

- “Энг яхши бадиий асар”;

- “Энг яхши публицистик асар (матбуот, телерадио, интернет);

- “Энг яхши видеоролик”.

Иккинчи ва учинчи йўналишлар бўйича оммавий ахборот воситалари (шу жумладан, телевидение ва интернет сайтлари) да эълон қилинган материаллар қабул қилинади.

5.2. Ҳар бир йўналишда танловнинг l, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланади.

5.3. Бундан ташқари қуйидаги йўналишларда рағбатлантирувчи мукофотлар жорий этилади:

- “Ёш тадбиркор образини яратган энг яхши асар учун”.

- “Замонавий тадбиркор аёл образини яратган энг яхши асар учун”.

Ушбу номинациялар бўйича бошқа журналистик материаллар учун ҳам рағбатлантирувчи мукофотлар кўзда тутилади.

  1. Кўрик-танлов Ҳакамлар ҳайъати

6.1. Танлов натижалари холисона бўлиши учун O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда ҳамкорлар томонидан ҳар бир йўналиш бўйича танлов комиссияси тузилади.

6.2. Танлов комиссияси таркибига малакали ёзувчи-шоир, журналистлар, соҳанинг етук мутахассислари, депутатлар киритилади.

6.3. Танлов комиссияси қарори асосида барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндор иштирокчилар аниқланиб, мукофотлар топширилади:

6.4. Танлов комиссиясининг Баённомаси кўрик-танлов ғолибини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

  1. Танлов иштирокчилари

7.1. Ижодий танловда республикамизда ва ундан ташқарида босма, интернет нашрлари ва телерадиоканалларида фаолият юритаётган эркин ижодкорлар, журналистлар иштирок этади.

  1. Танловда иштирок этиш учун топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар

8.1. Ижодий ишлар, хусусан, интернет ёки босма нашрдаги публицистик материаллар даврий нашрларда, интернетдаги мақола эса А-4 форматдаги қоғозда эълон қилинган сайт манбаси кўрсатилган ҳолда тақдим этилиши лозим. (Ишнинг ҳажми – 1,5 интервалда, Times New Roman, 14 шрифтда бўлиши керак.)

8.2. Телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар дискка кўчирилган ҳолатда тақдим этилиши лозим(техник носоз деб топилган ишлар кўриб чиқилмайди).

8.3. Ижодий иш ёзилган электрон манба (CD, DVD, flash) танлов ишига илова қилинади.

8.4. Титул варағида қуйидагиларни кўрсатиш лозим:

- муассаса номи, почта индекси ва манзили;

- иш мавзуси;

- муаллиф ҳақида маълумотлар

(фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи, почта индекси, уй манзили,

телефон);

8.5. Мазкур Низом талабларига жавоб бермайдиган ишлар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.

8.6. Қабул қилинган ишлар қайтарилмайди. 

  1. Танлов ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш

9.1. Танлов якунларини танлов комиссияси ўтказади.

9.2. Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш танлов комиссияси хулосаси ва қарорига биноан O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси маблағлари ҳисобидан ёки ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги келишувга асосан қимматбаҳо совғаларни тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.

9.3. Номинациялар бўйича ғолибларга дипломлар ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади.

Биринчи ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида.

Иккинчи ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари миқдорида.

Учинчи ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баробари миқдорида.

  1. Якуний қоидалар

10.1. Танлов иштирокчилари ҳужжатлари ва ижодий ишланмалари мазкур Низомда белгиланган муддатда тақдим этилмаган, сифатсиз тақдим этилган ёки тўлиқ тақдим этилмаган, шу билан бирга, ёлғон ва асосланмаган ҳужжатлар тақдим этган тақдирда иштирокчи танловдан четлаштирилади.

10.2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ушбу Низомда кўрсатилмаган ҳолатлар танлов комиссияси хулосаси ёки қарорига асосан ҳал этилади.

 

Эслатма: Танлов комиссияси аъзолари – ҳакамлар ҳайъати танлов якунида ташкилотлар томонидан рағбатлантирилиши кўзда тутилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    5224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Meliqulov.ulugbek.Farxodovich 2020-05-01 01:57:57

O'zbekiston.Respublikasi.Boshvaziri.Abdulla.Aripov.Nigmatovichga.iltilomos.qilaman.Men.Meliqulov.Ulugbek..men.ota onam.vafotetgan.meni.2 nafar.ukambor.men.ukamniuqutishim.kerak.ishka.kirgishim.kerak uylantirishim.kerak.va.uzim.uylanishim.kerak.Meni.Navoiy..da.ota.onam.xechkim.yodam bermadi.Vertual Qabulxonasi.2017yil.dabirmirjatqilman.2020.men.Abdulla.Aripov.Boshvaziri.Qabuliga.kirishimuch.yordam.berishingizni.iltimos.qilaman.942571718


Шерматов Бурхон Рахимович2018-07-25 16:38:51

Танловга жўнатиладиган ишларнинг қандай хажмда бўлиши аниқ кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлур эди. Масалан телевиидениеда тадбиркор ҳақида ҳар хил хажмда, ҳар хил жанрда турли хажмда материал қилиниши мумкин. Видеороликлар хронометражи эса одатда бир дақиқадан ошмаслиги керак. Қўйилган мукофот пуллари миқдори жуда салмоқли. Унда мамлакатимиз кўплаб ижодкорлари қатнашишларига шубҳа йўқ.


Дилноза2018-05-22 16:39:20

Ушбу танлов ҳар бир ҳудуддаги ижодкор, изланувчан, ташаббускор шу билан бирга тадбиркорларни ўз атрофига бирлаштиради, деб ўйлайман. Бу нафақат ижодкорликда, балки тадбиркорликда ҳам иннавацион ғояларни шакллантириб бориш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳам биз одимлаб бораётган йўлнинг равонлигини ошириши шубҳасиз. Барча ижодкорларга омад.


Дилноза2018-05-22 16:30:36

Ташкил этилган ушбу танловда уюшмаган ёшлари ҳам иштирок этиши мумкинми. Умуман олганда ушбу танлов яна бир бор ижодкорларни уйғоқликка, изланишга ва энг асосийси яна бир бор бирдамликка ундаши шубҳасиз. Бундай танловларни наминациялар бўйича ёшлар ўртасида ҳам ўтказилиб турилиши тарафдоримиз.


xusanboy2018-05-19 13:34:53

tanlov yaxshi tashkilashtrilgan unda faqat junalislar qatnashishi mumki qolganlarchi? bunday tanlovlarni ko'proq o'tkazish kerak lekinunda hamma qatnashaolsin


xusanboy2018-05-19 13:24:42

tanlov yahshi tashkil qilingan nima uchun unda hamma ishtirok eta olmasligini esa tushumadim ho'sh bunday tanlovda faqat junalislar ishtirok etishi kerakmi? qolganlarchi?


Asrorova Mahliyo2018-05-16 23:11:49

Tanlov biz yoshlarga yaxshi imkoniyat yaratib beradi albatta, ammo bu tanlovda ishtirok etish uchun jurnalist bo'lish shartmi? Havaskor yozuvchi bo'lsak-u yozgan ishlarimiz hech qayerda chop etilmagan bo'lsa ishtirok eta olmaymizmi?


Asrorova Mahliyo2018-05-16 23:11:49

Tanlov biz yoshlarga yaxshi imkoniyat yaratib beradi albatta, ammo bu tanlovda ishtirok etish uchun jurnalist bo'lish shartmi? Havaskor yozuvchi bo'lsak-u yozgan ishlarimiz hech qayerda chop etilmagan bo'lsa ishtirok eta olmaymizmi?


Asrorova Mahliyo2018-05-16 23:11:49

Tanlov biz yoshlarga yaxshi imkoniyat yaratib beradi albatta, ammo bu tanlovda ishtirok etish uchun jurnalist bo'lish shartmi? Havaskor yozuvchi bo'lsak-u yozgan ishlarimiz hech qayerda chop etilmagan bo'lsa ishtirok eta olmaymizmi?


Asrorova Mahliyo2018-05-16 23:11:49

Tanlov biz yoshlarga yaxshi imkoniyat yaratib beradi albatta, ammo bu tanlovda ishtirok etish uchun jurnalist bo'lish shartmi? Havaskor yozuvchi bo'lsak-u yozgan ishlarimiz hech qayerda chop etilmagan bo'lsa ishtirok eta olmaymizmi?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+