Расул Кушербаев: Номзодимиз дастури Ўзбекистоннинг ривожланиши, халқимиз турмуш фаровонлиги ошиши йўлида хизмат қилади

11.09.2021, 13:17

Расул Кушербаев: Номзодимиз дастури Ўзбекистоннинг ривожланиши, халқимиз турмуш фаровонлиги ошиши йўлида хизмат қилади

O'zLiDeP съездида иштирок этдим. Съездда делегатлар кун тартибидаги асосий масала сифатида партиядан президентликка амалдаги Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқдилар. 

Ўз ўрнида номзодимиз Шавкат Мирзиёев делегатлар ва съезд меҳмонларини сайловолди дастуридаги устувор масалалар билан таништириб ўтди. 

Дастурда айниқса аҳоли турмуш даражасини ошириш борасидаги вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Аҳолини турмуш даражасини ошириш биринчи навбатда жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулотни кўпайтиришни тақозо этади. Номзодимиз ҳурматли Шавкат Мирзиёев буни англаган ҳолда ўз дастурида кейинги 5 йилда  мазкур кўрсаткични 1,6 баробарга ошириш вазифасини қўймоқдалар. Бундан ташқари Ўзбекистон олдида катта марра турибди - 2030 йилга қадар “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига қўшилишимиз керак.

Бунинг учун эса аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадни 4 минг доллардан оширишимиз керак бўлади. Шу боис, номзодлик сайловолди дастурида илгари сурилган таклифларни кейинги 5 йилда амалга оширилиши жуда муҳим.
 
Савол туғилиши мумкин – қандай қилиб ёки нимани ҳисобига бундай натижага эришилади? Шавкат Мирзиёевнинг нутқида бу рақамларнинг аниқ ҳисоб-китоби мавжудлигини кўриш қийин эмас. Масалан, иқтисодиётимизнинг энг асосий кучи ҳисобланган саноатни олайлик.  Мис саноати кластерини ташкил этиш орқали келгуси беш йилда мис ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 2 мартага ошади. Кимё саноатида 2 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. 

Шунингдек, бу кетишда рақамли иқтисодиёт асосий “драйвер” соҳага айланиб, унинг ҳажми камида 2,5 баробарга оширилади.  Мана шу ва бошқа чора-тадбирлар ҳисобига саноатда меҳнат унумдорлиги 2 баробар ортади. Бу эса, ўз навбатида жон бошига ялпи ички маҳсулотни юқоридаги мақсадга эришишга замин яратади. Гап беш йиллик вазифа ҳақида кетаяпти. Бу менимча ҳаммага тушунарли.

Партиядан кўрсатилган номзодимиз ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини съездда қатнашиб эшитган инсон сифатида ушбу масаланинг амалга  оширилишини шахсан мен қўллаб-қувватлайман.

Мен партиямиздан номзоди кўрсатилган ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг бугун эълон қилган сайловолди дастуридаги барча мақсад ва вазифалар Ўзбекистоннинг ривожланиши, халқимиз турмуш фаровонлиги ошиши йўлида хизмат қилишига ишонаман ва бошқаларни ҳам дастур билан чуқурроқ танишиб чиқишини тавсия қиламан.

Расул КУШЕРБАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    896
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+