Илмга ва инновацияга асосланган жамият қуриш – пировард мақсад

11.09.2021, 15:56

Илмга ва инновацияга асосланган жамият қуриш – пировард мақсад

Куни кеча O'zLiDePнинг Х съезди бўлиб ўтди. Съезд делегатлари партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Шавкат Мирзиёев номзодини тасдиқлаб, бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

Шавкат Мирзиёев иштирокчиларни сайловолди дастуридаги энг устувор масалалар билан таништириб ўтди. Унда мамлакатимизда амалга ошириши керак бўладиган барча соҳаларга алоҳида-алоҳида тўхтатиб ўтилди. 

Хусусан, ижтимоий соҳадаги барча ислоҳотларнинг пировард натижаси, таълим-тарбия тизимини қандай ташкил этишига алоҳида эътибор қаратилди. Келгусида узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш муҳим эканлиги айтиб ўтилди

Энг авволо, мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказиш, 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этиш, 2024 йил якунига қадар 6 ёшли болалар мактабгача тайёрлов тизими билан тўлиқ қамраб олиниши натижасида келгуси беш йилда тизимда 45 мингдан ортиқ хотин-қизлар учун қўшимча иш ўринлари яратилиши алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, маърузада мактаб ва Олий таълим бўйича тизимли ўқув дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилиши айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади.
2026 йилга қадар 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтинглар олишга эришади. Шунингдек, давлат олийгоҳлари босқичма-босқич меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов контракт миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилайди.

Хусусий олийгоҳларда таълим олаётган талабаларга ҳам, 7 йиллик таълим кредитини олиш ҳамда талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун, келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилади.

Булардан кўзланган ягона мақсадимиз – таълимнинг барча босқичидаги муассасаларни – Учинчи Ренессанснинг 4 та узвий ҳалқасига, боғча тарбиячисини, мактаб муаллимини, профессор-ўқитувчилар ва илмий ижодий зиёлиларимизни эса, Янги Уйғониш даврининг 4 та таянч устунига айлантиришдир. Умуман, таълим-тарбия ва спорт соҳасида изчил давом эттириладиган ислоҳотларимиз, Янги Ўзбекистон бунёдкорларини камолга етказишга, хизмат қилади, - деди Ш.Мирзиёев.

Номзод сайловолди дастурининг барча соҳалари жумладан, илм ва инновацияга асосланган жамият қуриш ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги амалга ошириладиган тизимли ишлар халқимизнинг турмуш фаровонлиги ошиши йўлида хизмат қилади.

Баҳром Раҳмоналиев,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    768
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+