Самарқандда "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

11.09.2021, 18:00

Самарқандда

Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида давлатимиз раҳбари томонидан чоп этилган “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филиали ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, вилоят, шаҳар ва туман депутатлари, "Келажак лидерлари" клуби аъзолари иштирок этди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Ходжаева китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди. Таъкидландики, мазкур китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилган.

Мазкур китоб ўқувчиларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

  • Кўрилди
    767
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+