“Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси амалга оширилади

13.09.2021, 11:36

“Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси амалга оширилади

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Х съезди бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

Асосий эътибор таълимга, хусусан, ўтган беш йил сарҳисоби ва беш йиллик дастурнинг афзалликлари, таълим-тарбия, илм-маърифатга қаратилди.

Маърузада энг катта ҳаракат мактаб бўлиши, таълимга эътибор қаратилса, таълим ўзгарса одамлар ўзгариши, одамлар ўзгарса жамият ўзгариши тилга олинди.

Учинчи Ренессансни тўрт ажралмас халқаси боғчада – тарбиячи, мактабда – ўқитувчи, олий таълимда – профессор ўқитувчи, илм ва ижодий зиёлиларга боғлиқлиги қайд этилди.

Янги Ўзбекистонни юксак маданият ва маънавиятга эга бўлган, эркин ва бахтли инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантириш учун “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастури ишлаб чиқилиши таъкидланди.

Албатта, бу маънавий-ахлоқий қадриятларимизни давр талабларига мос равишда бойитиш ва ривожлантириш, шу орқали жамиятнинг маданий ва маърифий юксалишига эришиш имконини беради. Энг муҳими, жамият аъзоларининг онги ва тафаккурини, ҳаёт фалсафаси ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Ғайрат Абдиев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    665
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+