Партия вакиллари Иштихондаги учрашувда корхона фаоллари ютуқлари билан ўртоқлашди

14.09.2021, 10:34

Партия вакиллари Иштихондаги учрашувда корхона фаоллари ютуқлари билан ўртоқлашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлудахон Ходжаева  бошчилигидаги партия фаоллари Иштихон тумани “Мароқанд сифат текстил” МЧЖ ишчи ходимлари билан учрашди. Учрашувда   корхона фаоллари  ютуқлари билан ўртоқлашди.

- Бундан беш-олти йил олдин - олис туманларда тикувчилик, тўқувчилик фабрикаларининг қурилиши ҳом хаёл эди. Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан Иштихон туманида қад ростлаган ушбу корхонада 500 нафардан ортиқ қишлоқ аёллари ва ёшлари иш билан таъминланган. Бугун корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Марказий Осиё ва Ҳамдўстлик мамлакатларига экспорт қилинмоқда, - деди  “Мароқанд сифат текстил” МЧЖ раҳбари Шерали Ҳусанов.

Учрашувда Мавлудахон Ходжаева сўзга чиқиб,  жорий йилнинг 9 сентябрь куни бўлиб ўтган  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар ҳақида тўхталди. Маърузачи ўз нуқтида кейинги йилларда мамлакатимизда аёлларни иш билан таъминлаш , аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва мактаб тизимини ислоҳ қилиш борасида дадил қадамлар ташланганлигини эътироф этар экан, келгусида бу борада партия ўз олдида юксак марралар қўйганликларини қайд этди.

“Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир”.  Ислоҳатларимиз самарасини бугун ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этмоқда. Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Сенат раиси, элчи, туман ҳокими каби ўта масъулиятли лавозимлар аёлларга ишониб топширилгани ҳам бежиз эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистон аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 2015 йилда 128­ўринда бўлган бўлса, 2020 йилда эса 37­ўринга кўтарилди. Партиямиз сафидаги аёллар сўнгги 5 йилда 50 фоизга ошиб, салкам 450 минг нафарни ташкил қилмоқда. Бу эса мамлакатимизда аёлларга берилаётган ишонч ва эътибор деб биламан, - деди М.Ходжаева.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари партиянинг мақсад вазифалари ҳақида гапирди.

Тадбир давомида меҳмонлар “Мароқанд сифат текстил” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+