“Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

14.09.2021, 17:09

“Янги Ўзбекистон стратегияси”  китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Самарқанд шаҳридаги “Қорасув” массивида давлатимиз раҳбари томонидан чоп этилган “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Самарқанд туманига тегишли 50 гектар ер майдонида қад ростлаган ушбу шаҳарча қурилиши 2018 йилдан бошланган бўлиб, бугунги кунда ҳудуддаги кўп қаватли уйлар сони 116 тани ташкил этади.  Бу ерда яшовчи аҳоли учун  замонавий ва барча қулайликларга эга 2 та мактаб, болалар боғчалари, дўқонлар, спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар аввало инсон учун эканлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ходжаева “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, унда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилганлигини таъкидлади.

-  Биз бугун дунё саҳнасида дадил қадам билан олдинга илдамлаб бормоқдамиз. Ўтган 5 йилда Ўзбекистонда юз берган ижобий ўзгаришлар  бутун дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Ушбу китобда кейинги 5 йилда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл аниқ ва равшан баён этилган, - деди М.Ходжаева.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари сўзга чиқиб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида йиғилганларга тушунчалар берди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1012
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+