"Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг мазмун-моҳияти деновлик ёшларга тушунтирилди

14.09.2021, 17:11

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Денов тумани Кенгаши ҳамда  Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик институти билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти ўтказилди. Китобга давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев муаллифлик қилган.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларидаги OzLiDeP депутатлари, "Ёшлар қаноти" аъзолари иштирок этди. Унда вилоят Кенгаши депутати, ректор Ғ.Рахимов китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди. Таъкидландики, мазкур китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилган.

Мазкур китоб ўқувчиларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради

  • Кўрилди
    444
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рустам2021-09-15 17:23:42

Янги Ўзбекистон истиқболи порлоқ бўлсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+