Қуйи бўғинларда “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

14.09.2021, 17:13

Қуйи бўғинларда “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг  тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Шундай тақдимот тадбирларидан бири -  ўз сафига 90 нафар партия фаолларини бирлаштирган “Жиззах пластмасса” АЖда фаолият олиб бораётган БПТда ҳам бўлиб ўтди.

- Давлатимиз раҳбарининг янги асари маънавий-маърифий ҳаётимизда катта воқеа бўлди, - дейди O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ва кадрлар билан ишлаш бўлими бош консультанти, БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Отабек Тўхтаев. - Айни пайтда кенг жамоатчилик билан бир қаторда, маслакдошларимиз ҳам давлатимиз раҳбарининг бу асарини қунт билан ўрганишга киришдилар. Боиси, ушбу китобдан ўрин олган фикрлар барча маслакдошларимиз учун Янги Ўзбекистонни қуришда дастуриламал вазифасини ўтайди.

Тадбир давомида “Янги Ўзбекистон стратегияси”, “Халқпарвар давлат”, “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш”, “Адолатли ижтимоий сиёсат”, “Маънавий тараққиёт”, “Хавфсизлик ва ташқи сиёсат”, “Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар”, каби бўлимлар, шунингдек муқаддима ва хотимадан иборат ушбу китобда Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти билан бир қаторда миллий тараққиётимизнинг истиқболлари ва устивор йўналишлари ҳақида илгари сурилган фикрлар атрофлича муҳокама қилинди.

                    O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    780
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+