Сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирокига эътибор қаратиляпти

14.09.2021, 17:18

Сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирокига эътибор қаратиляпти

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан жойларда ахоли, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жорий йил 24 октябр куни бўлиб ўтадиган давлатимиз ва халқимиз ҳаётидаги катта сиёсий воқеа – Президент сайлови тўғрисида кенг қамровли тушунтиришлар бериш мақсадида давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Шу каби тадбирларнинг навбатдагиси Ёшлар ишлари Агентлиги Наманган вилояти бошқармаси қошидаги “Волонтёрлар мактаби” аъзолари билан “Ёшларнинг сиёсий фаоллиги – жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида ташкил этилди.

Тадбирда Президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида демократик давлат, эркин ва мустақил, фаровон жамият қуришдек ғоят муҳим жараёнда миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини янада кенг ва тўла таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Ёшларнинг сайлов қонунчилиги, сайловда иштирок этиш юзасидан саволларига батафсил жавоб берилди.

Тадбир сўнггида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этаётган бир гурух ёшларга депутатларнинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    733
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+