Сайловларда ёшларнинг иштирокига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди

14.09.2021, 17:20

Сайловларда ёшларнинг иштирокига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари кичик мутахассислар тайёрлаш марказида сайловларда илк бор овоз берадиган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистон - учинчи Ренессанс сари! шиори остида уюштирилган тадбирда  Бухоро минтақавий темир йул узели ёшлар иттифоқи етакчилар Кенгашининг Самарқанд ҳудуди бўйича координатори Б.Назаров сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатларда ёшларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлар экан, Сайлов кодекси ва овоз бериш жараёнлари, шунингдек, демократик сайловларда ёшларнинг иштироки бўйича йиғилганларга атрофлича тушунчалар берди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир давомида O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари сўзга чиқиб, партиянинг мақсад ва вазифалари, яқинлашиб келаётган сайлов жараёнида партия аъзоларининг бурч ва мажбуриятлари, партияга аъзо бўлиш тартиби бўйича ёшлар билан фикр алмашилди. Тадбирда фаол иштирок этган  ёшларга партиянинг эсталик совғалари топширилди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+