Талаба ёшларга “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

14.09.2021, 17:25

Талаба ёшларга “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар универститетида “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда партия вакиллари ёшларга китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бериб ўтди. Мазкур китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилган.

Мазкур китоб ўқувчиларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

  • Кўрилди
    964
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+