Дастурдаги ҳар бир йўналиш авваломбор инсон, халқ учун эканлигини чуқур ҳис қилдим

14.09.2021, 17:29

Дастурдаги ҳар бир йўналиш авваломбор инсон, халқ учун эканлигини чуқур ҳис қилдим

O’zLiDePнинг Х Съездида партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди қўллаб-қувватланган Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг маърузасини тингларканман, Дастурнинг аниқ таҳлилий ёндошганлиги, Сайловолди дастурда устувор вазифаларнинг барчаси мамлакатимиз тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга қаратилганлигини чин  юракдан ҳис этдим.

Давлатимиз раҳбарининг беш йилга мўлжалланган Сайловолди дастурида асосан 10 та йўналиш бўйича  барча соҳалар  қамраб олинган.

Эътиборли томони дастурда оғир экологик шароитга қарамасдан, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Қорақалпоғистон Республикасини унинг барча шаҳар, туман ва овулларини комплекс тарзда ривожлантириш, меҳнаткаш ва матонатли, оқкўнгил ва бағрикенг қорақалпоқ элининг ҳаётини обод ва фаровон этишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият қаратилиши кўрсатиб ўтилган.

“Бизнинг олий  ва эзгу мақсадимиз – биргаликдаги фидокорона меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистон таркибида Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир” дея таъкидлаб ўтдилар. Бу эса Прездидентимизнинг қорақалпоқ юртига бўлган оталарча ғамхўрлигининг яна бир исботидир.

Номзод  дастурининг  Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак-камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили йўналишида камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни бартараф этиш устувор вазифа эканлиги  қайд қилинди.

Айниқса давлатимиз раҳбарининг илк марта аҳолимиз ўртасида камбағаллик борлигини очиқ тан олиб, эҳтиёжманд кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини аниқлаш ва улар билан тизимли иш олиб бориш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жорий қилинган эди.

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш борасида махсус дафтарларга  киритилган фуқаролар билан  тегишли  вазирлик ва идоралар “маҳаллабай”  “фуқаробой”  тизимида  самарали ишлар олиб борилмақда.

Бунда эса  энг аввало ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, оила хўжаликларида  бизнес  ташкил  этишга  кўмаклашиш, эҳтиёжманд фуқаролар  билан  манзилли ишлаш, бир сўз билан айтганда – халқни рози қилиш асосий мезон бўлади.  

Бу борада энг муҳим вазифа - 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартиришдан  иборат.  Бунга  эришиш учун биринчидан тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги  айтиб ўтилди.

Партиямиздан кўрсатилган номзоднинг келгуси беш йиллик учун мўлжалланган аниқ ва мақсадли дастурини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Дастурдаги ҳар бир йўналиш авваломбор инсон, халқ учун эканлигини   чуқур ҳис қилдим.  

Сағиндиқ Турманов,

O’zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши раиси

  • Кўрилди
    596
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+