Депутат кўмагида ичимлик суви тармоғи тортилди

15.09.2021, 16:36

Депутат кўмагида ичимлик суви тармоғи тортилди

Қўрғонтепа туманидаги “Буюк Турон” маҳалласидаги “Сув боши” кўчасидаги ичимлик суви тармоғи таъмирга муҳтож. Аллақачон ичимлик суви танқислигидан қийналаётган аҳоли вакилларининг мутасадди ташкилотга бир неча бор қилган мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман кенгаши депутати Ихтиёржон Яқубовнинг мазкур ҳудуддаги ўрганишлари муаммо ечимига туртки бўлди.

-Депутатга аввалроқ мурожаат қилмаган эканмиз, шу вақтга қадар мутасаддилар “тили”ни тополмаётгандик, - дейди шу кўчада яшовчи Б Собиров. – Ихтиёржон ўрганган кунининг эртасиданоқ амалий иш бошланиб кетди. Бу эса депутатга бўлган ишончимизни янада орттирди.

Халқ ноибининг тадбиркорлиги қўл келди. Унинг ҳомийлиги остида ушбу кўчага 590  метр янги сув қувурлари ётқизилди. Аҳолига ичимлик суви етказиб бериш ишлари якунига етмоқда.

Одинахон ТУРҒУНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    135
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+