Сайловолди тарғиботи жараёнларида партия сафига кириш истагидаги фаоллар сони ошиб бормоқда

15.09.2021, 16:41

Сайловолди тарғиботи жараёнларида партия сафига кириш истагидаги фаоллар сони ошиб бормоқда

O`zLiDePнинг Х съезди ва унда партия томонидан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар, шунингдек, анжуманда тақдимоти бўлиб ўтган давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби партия Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан жойларда ташкил этилаётган  тадбирларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Эътиборли томони, бўлиб ўтаётган бундай тадбирларда O`zLiDeP сафига кириш, партия томонидан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастуридаги устувор йўналишларда белгилаб берилган мақсад ва вазифаларни биргаликда ҳаётга жорий қилиш истагида бўлган юртдошларимиз сони ошиб бормоқда.

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб ўтган сайловолди тарғиботидан сўнг ҳам мазкур корхонада фаолият олиб бораётган 21 нафар ходимлар O`zLiDeP сафига қабул қилиниб, фаол маслакдошларимиздан бири Гулҳаё Мирзаева етакчилигидаги БПТ ташкил этилди.

Тадбир сўнгида партияга янги қабул қилинган маслакдошларимизга аъзолик гувоҳномлари тантанали тарзда топширилди.

Ирода Маматқулова,  

O`zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши

аппарат-раҳбари

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+