Сайловларда ёшларнинг фаол иштирокига эътибор қаратиляпти

15.09.2021, 16:44

Сайловларда ёшларнинг фаол иштирокига эътибор қаратиляпти

O’zLiDeP Давлатобод туман Кенгаши ташаббуси билан Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Президент cайловида ёшларнинг фаол иштироки – жамиятни янада либераллаштириш ва демократлаштириш гарови”  мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, бугунги кундаги олиб бораётган фаолияти, жамиятдаги ўрни  шунингдек, сайловолди жараёнлар, сайловолди штабида ташкил этилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтишди. Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида ёшларнинг ҳам фаол иштирокига эътибор қаратилди.

Тадбир якунида 10 нафар талаба ёшлар  партияга аъзо бўлиш истагини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    968
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+