Депутат ва ёш сайловчилар

15.09.2021, 16:49

Депутат ва ёш сайловчилар

ЎзЛиДеП Ховос туман Кенгаши томонидан тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида давлат раҳбарининг "Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китобининг мазмун-моҳияти, бу йилги Президент сайловида илк марта  иштирок этаётган ёшларга сайлов жараёни ҳақида тарғибот тадбири ўтказилди.

Бу йилги сайловда туманда жами 51 831 нафар сайловчининг 1495 нафарини илк марта овоз берувчи ёшлар ташкил этади. Ушбу ёшларнинг Президент сайловида қатнашиши ва унда берган овозлари-келажак учун, берилган имтиёз ва кўрсатилаётган ғамхўрлик учун муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

“Янги Ўзбекистонни барпо этиш- бу шунчаки хоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий орзу-интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир”, дейилади китобнинг муқаддимасида.

- Бу фикрлар китобнинг асл маъно-мазмунини ташкил этади. Биз бу ислоҳотларнинг амалга ошишида бир-биримизга камарбаста ва жипс кучга айланишимизни бугунги замон талаб қилаяпти. Зеро, сизу биз Янги Ўзбекистоннинг таянчи ва суянчи бўлишимиз шарт, - деди депутат Темур Раззоқов.

Тадбирда иштирок этган ёшларнинг савол-жавоблардан ҳам уларнинг фаоллиги сезилиб турди.

  • Кўрилди
    701
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+