Кузатувчи ва ваколатли вакиллар учун ўқув ташкил қилинди

15.09.2021, 16:49

Кузатувчи ва ваколатли вакиллар учун ўқув ташкил қилинди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва O’zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси билан ҳамкорликда “Сайлов жараёнини сифатли ташкил этишда кузатувчилар ва ваколатли вакиллар билан самарали ишлашнинг устуворликлари” мавзусида сиёсий ўқув ўтказилди.

Тадбирда O’zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, олим ва экспертлар, сайлов жараёнида иштирок этадиган партиянинг кузатувчилари ва ваколатли вакиллари ўзаро фикр алмашишди.

Тадбир жараёнида “Сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Сайловларни юқори савияда ўтказиш жараёни ва унинг ўзига хос хусусиятлари”, “Сайлов тизими ва принциплари. Сайлов қонунчилиги. Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти”, “Халқаро сайлов стандартлари ва миллий қонунчилик. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари”, “Сиёсий партиянинг кузатувчилари ва ваколатли вакиллари: ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва улар фаолиятининг алоҳида хусусиятлари” каби мавзуларда мутасадди вакилларнинг маърузалари, тарғибот-тақдимот материаллари ҳамда бўлажак сайлов жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш режалари эшитилди ва кенг муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш йўлида ўз олдига буюк мақсадни қўйган Янги Ўзбекистонда Президент сайлови бу йил янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга амал қилинган ҳолда, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янгича муҳитда ўтиши алоҳида таъкидланди.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    828
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+