Китоб тақдимоти бўлиб ўтди

15.09.2021, 16:50

Китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Аз-Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси СТМ раҳбари  Насим Алимов китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди. Таъкидландики, мазкур китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилган.

Мазкур китоб ўқувчиларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. 

Тадбирда иштирок этган депутатлар ва ёшлар мазкур асар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+