Келгуси 5 йилликда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилади

16.09.2021, 19:29

Келгуси 5 йилликда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилади

Ушбу устувор вазифа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон Стратегияси” китобида энг асосий йўналишлардан бири этиб белгиланган бўлиб, унга кўра, кейинги 5 йилликда қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади.

Иккинчидан, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида, янги ўзлаштириладиган 400 минг гектар ер майдонлари, кластер корхоналарига очиқ танлов асосида ажратилади.

Келгуси беш йилда интенсив боғлар 3 баробар (150 минг гектар) ва иссиқхоналар 2 баробар (11 минг гектар) кўпайтирилади.

Самарқанд туманидаги "Аъзам Азамат агро" фермер хўжалигида O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ва вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" номли китобининг тақдимотида кейинги 5 йилда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, унда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилганлигини таъкидлашди.

-Тажриба шуни кўрсатиб турибдики, ўтган 5 йилда Президентимизнинг шахсан ташаббуслари билан қишлоқ ҳўжалиги соҳасида кластерлар ташкил этилди ва бу ўзининг ижобий самараларини бермоқда. "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида белгиланган устувор вазифаларга кўра, аграр тармоқдаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолиятини барқарор, қулай шарт ва муддатларда молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари амалга оширилади. Шу билан бирга, давлат идоралари томонидан нарх белгилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий сотиб олиш тизими ҳам тўлиқ бекор қилиниб, эркин бозор муносабатлари жорий қилинади. Бу эса, қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлар синфининг янада ортишига хизмат қилади, - деди  O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Қодир Шойимов.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+