Ёшлар, сайловга тайёрмисиз?

16.09.2021, 19:30

Ёшлар, сайловга тайёрмисиз?

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Aбу Aли Ибн Сино номидаги Сиёб жамоат саломатлиги техникумида сайловларда илк бор овоз берадиган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистон - учинчи Ренессанс сари!” шиори остида уюштирилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши фаоллари партиянинг мақсад ва вазифалари, яқинлашиб келаётган сайлов жараёнида партия аъзоларининг бурч ва мажбуриятлари, партияга аъзо бўлиш тартиби бўйича тушунчалар берди.

Тадбирда фаоллик кўрсатган талаба-ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Соҳиб Абдураҳмонов

O’zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+