Китобда кейинги 5 йилликда мақсад қилинган янги марралар ўз аксини топган

16.09.2021, 19:31

Китобда кейинги 5 йилликда мақсад қилинган янги марралар ўз аксини топган

Самарқанд вилоят транспорт бошқармасида давлатимиз раҳбари томонидан чоп этилган “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур учрашувда партия Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари Хасан Хўжақулов сўзга чиқиб, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар “Ҳаммаси халқ учун” ғояси остида амалга оширилаётганлиги ва бугун ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этаётганлигини таъкидлар экан, давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида кейинги 5 йилда амалга ошириладиган  стратегик йўл аниқ ва равшан баён этилганлигини қайд этди.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири  Қодир Шойимов сўзга чиқиб,  “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, унда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилганлигини таъкидлади.

Тадбирда O’zLiDeP фаоллари партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида йиғилганларга тушунчалар берди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+