Сайловда ёшларнинг фаоллигини оширишга эътибор қаратиляпти

17.09.2021, 16:35

Сайловда ёшларнинг фаоллигини оширишга эътибор  қаратиляпти

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳиятини кенг оммага тарғибот қилиш мақсадида “Прездиент сайловида ёшларнинг фаоллигини ошириш” мавзусида Нукус давлат педагогика институтининг мажлислар залида  талаба ёшлар очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири  Г.Халмуратова,   партиянинг  Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов,  институтнинг талаба  ёшлари  ва ОАВ вакиллари иштирок этди.   

Тадбирда сўзга чиққанлар  кейинги  йилларда мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик жамият барпо этиш, юрт тараққиётини янада юқори даражага кўтариш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.   

“Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китобда Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиётимиз истиқболлари ҳақида фикр юритилганлигини қайд этилди.

Китоб халқимизнинг Янги Уйғониш даври асосларини яратиш билан боғлиқ эзгу орзу-интилишлар, уларни амалга ошириш борасидаги энг муҳим вазифаларни атрофлича таҳлил этишга хизмат қилади.

Китоб муқаддима, Янги Ўзбекистон стратегияси, халқпарвар Давлат, Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, Адолатли ижтимоий сиёсат, Маънавий тараққиёт, Хавфсизлик ва ташқи сиёсат, Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар ҳамда Хотима қисмларидан иборат.

Тадбирда “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, унинг ҳар бўлимнинг йўналишлари   бўйича мисоллар билан  талаба  ёшларга атрофлича тушунтирилди.

Бундан ташқари Президентлик сайловида  ёшларнинг  фаоллигини ошириш,  айниқса илк бор  сайловда  овоз берадиган  ёшларга  бўлажак сайловларнинг аҳамияти, Сайлов кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳам лекторлар томонидан  атрофлича маълумотлар берилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+