Китобнинг мазмун-моҳияти талабаларга тушунтирилди

17.09.2021, 16:41

Китобнинг мазмун-моҳияти талабаларга тушунтирилди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби тақдимотига бағишлаб “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти доценти, O’zLiDeP фаоли Юлдуз Ўринбоева Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, унда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ҳақида фикр юритилганлигини таъкидлар экан, 4 - муҳим йўналишга алоҳида тўхталди.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан ўтган 5 йил давомида таълим сифатини ошириш, малакали кадрлар тайёрлашни болалар боғчасидан бошлаш масалалари устувор вазифа деб қаралди. Номзоднинг келгуси 5 йилликка мўлжалланган дастурига кўра, келгусида узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобат-бардош кадрлар тайёрлаш мақсадида қатор масалалар доимий эътиборимиз марказида бўлишлиги айтиб ўтилди. Биринчидан, мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча равишда, 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этилади. Шунингдек, 2024 йил якунига қадар 6 ёшли болалар мактабгача тайёрлов тизими билан тўлиқ қамраб олинади. Ана шу тадбирлар ҳисобидан келгуси беш йилда тизимда 45 мингдан ортиқ хотин-қизлар учун қўшимча иш ўринлари яратилади. Боғча тизими ходимларининг ойлик маошлари ҳам, босқичма-босқич ошириб борилиши кўзда тутилган.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    785
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+