Ўзбекистонда сайлов кампанияси энг фаол паллага кирмоқда

20.09.2021, 16:01

Ўзбекистонда сайлов кампанияси энг фаол паллага кирмоқда

Барча соҳаларни демократлаштириш ва тубдан ўзгартириш йўлидан бораётган замонавий Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти учун янада очиқ бўлиб бормоқда. Мамлакатда нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан юқори баҳоланаётган муҳим ўзгаришлар рўй бермоқда. Давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ислоҳотларни амалга оширишда демократиянинг асосий тамойилларига риоя қилиш - буларнинг барчаси иқтисодиёт, маориф ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзгаришларнинг мустаҳкам пойдеворини ташкил этади.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови билан боғлиқ жараёнлар тобора қизғин тус олмоқда.

Сайлов қонунчилигининг такомиллаштирилаётгани президентликка номзодларнинг тенг ҳуқуқли ташвиқоти кафолатларини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Асосий сиёсий тадбирга тайёргарлик июл ойида бошланган. Бир неча кун аввал, 14 сентябр куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) мамлакат президенти сайловида иштирок этадиган учун барча номзодларни рўйхатга олган эди. Энди партиялар кампаниянинг энг фаол палласига –  ташвиқот тадбирларини ўтказиш даврига қадам қўймоқдалар.

Энг муҳими, сайловолди ташвиқотини ўтказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларидан эркин фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловда иштирок этиш учун рухсат этилган сиёсий партияларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда белгиланади. Энди МСК қарорида қуйидагилар белгилаб берилади:

бепул эфир вақти ёки босма майдон билан таъминланган давлат оммавий ахборот воситалари рўйхати;

сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун давлат (республика ва маҳаллий) теле- ва радиоканалларида номзодларга тақдим этиладиган бепул эфир вақти ҳажми, шунингдек уларни эфирга узатиладиган вақти;

сайловолди ташвиқоти учун давлат (республика ва маҳаллий) босма оммавий ахборот воситаларида номзодларга тақдим этиладиган бўш босма майдон ҳажми, шунингдек, улар эълон қилинадиган кунлар;

Сайловолди ташвиқоти даврида номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари кетма-кетлиги.

Сайловолди ташвиқоти давомида номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқиши сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқини олиш тартибида амалга оширилади. Давлат оммавий ахборот воситаларида тақдим этиладиган эркин эфир вақти ва босма майдонларининг ҳажми ва вақти тегишли ОАВ билан олдиндан келишиб олинади.

Давлат теле- ва радиоканалларида ажратиладиган бепул эфир вақти энг катта аудиторияни қамраб олиш вақтига (прайм-тайм) тўғри келади. Яъни, уни сайловчиларнинг энг кенг доираси кўриши мумкин бўлади. Бепул эфир вақтидан номзодлар оммавий дебатлар, мунозаралар, матбуот анжуманлари, интервьюлар, нутқлар, сайловчилар йиғилишлари, номзод ҳақида видеороликлар жойлаш ва ҳоказолар учун фойдаланадилар.

Ижтимоий сўровномалар натижалари ташвиқотга бўлган қизиқишни кўрсатади. “Ижтимой фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан жорий йилда ўтказилган сўров натижалари ҳам шундан далолат беради. Респондентларнинг деярли 90 фоизи 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови ўтказилишини биласизми, деган саволга ижобий жавоб берди. Сайловчиларнинг юқори хабардорлиги мамлакатнинг барча ҳудудлари, эркаклар, аёллар, аҳолининг турли ёш гуруҳлари ва қатламлари вакиллари учун хосдир. Бу рақамлар фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги сезиларли даражада ошганини билдиради.

Номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, номзодларни кўрсатган сиёсий партиялар томонидан тайёрланадиган, сайлов ташвиқоти доирасида теле- ва радио каналларга жойлаштиришга мўлжалланган материаллар юқори савияда бўлиши, уларни тегишли теле ва радио каналлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётганини кўрсатади.

Шу билан бирга, сайловолди ташвиқоти материаллари уларни тақдим этган шахсларнинг розилигисиз таҳрир қилиниши мумкин эмас. Номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, номзодларни кўрсатган сиёсий партиялар ўзларига тақдим этилган эфир вақти ва босма майдонидан эркин ва ўз хоҳишларига кўра фойдаланадилар. Сиёсий партиялар билан ўзаро келишувга биноан сайлов ташвиқоти материалларининг турлари, шакллари ва мазмуни унификациялаштирилиши мумкин.

Сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, сайловолди ташвиқоти материалларини эркин эфир вақти ва босма майдон доирасида эфирга узатиш ва чоп этиш чоғида ОАВ улар сайловолди ташвиқоти материаллари эканлигини қайд этади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, оммавий ахборот воситалари сайловолди ташвиқоти давомида номзоднинг ишлаб чиқариш ва хизмат вазифаларини бажаришини ёритиши мумкин ва бу ташвиқот тадбири ҳисобланмайди.

Номзодларнинг сайловолди фаолиятини ахборот дастурлари ва бошқа ахборот материалларида ёритишда оммавий ахборот воситалари:

тенг шарт-шароитлар яратиши, шу жумладан, дастур давомийлиги ва ҳажми бўйича тенг шарт-шароитлар яратиши;

дастурларни эфирга узатиш ва материалларни нашр қилишни ягона ахборот блоки сифатида қўллаши лозим.

Давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларида номзодларга эфир вақти ёки босма майдон пуллик асосда ҳам ажратилиши мумкин. Оммавий ахборот воситалари томонидан белгиланадиган  эфир вақти, босма майдон ва бошқа талаблар (тираж, трансляция вақти, жой, шрифт ва бошқалар) учун тўлов шартлари барча номзодлар учун тенг ва бир хил бўлиши керак. Пуллик эфир вақти ёки босма жой ажратиш билан боғлиқ муносабатлар ОАВ ва сиёсий партиялар ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

Сўзимиз ниҳоясида шуни қайд этамизки, барча партиялар сайловчиларга ахборот етказиш учун ўз воситаларига ҳам эга. Фақат ЎзЛиДеП нинг ўзида уларнинг бир нечтаси мавжуд, масалан, “21 аср” газетаси, www.uzlidep.uz, www.tiktok.com/@uzlidepuz, facebook.com/UzLiDeP, instagram.com/uzlidep, twitter.com/UzLiDeP1, ok.ru/uzlidep. Партиянинг 74,4 минг обуначига эга https://t.me/uzlidep телеграмм каналида ҳар куни ўртача 20 дан ортиқ материал эълон қилиняпти.

Азамат Сеитов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси бўлими мудири

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+