Андижондаги ишончли вакил журналистлар ва блогерлар иштирокида брифинг ташкил қилди

20.09.2021, 16:12

Андижондаги ишончли вакил журналистлар ва блогерлар иштирокида брифинг ташкил қилди

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 43-моддасига мувофиқ Президентликка номзод ўз сайловолди дастурини сайловчиларга таништириши жараёнида илгари сураётган ғоя ва мақсадлари аҳолининг барча қатламлари ҳамда ҳар бир сайловчига етиб бориши учун ўзининг ишончли вакилларини белгилайди.

Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 15 сентябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод  Ш. Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили сифатида вилоят Нуронийлар жамғармаси раиси Ўктамжон Охунов рўйхатга олинган.         

Андижон шаҳридаги Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан брифинг ташкил этилди. Тадбирда мазкур партиядан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили ўзининг мақсад вазифалари, жойлардаги учрашувлари бўйича батафсил маълумотлар берди.

- Сайлов Кодексига кўра, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирга куннинг эртасидан, яъни 2021 йил 20 сентябрдан эътиборан бошланади ва овоз беришга бир кун қолганда тўхтатилади, - дейди ишончли вакилнинг мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича ёрдамчиси Муяссархон Умурзақова. - Шу кунлар давомида ишончли вакил вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, турли ташкилотлар, муассасалар, корхоналарда ҳар хил соҳалар вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиши, жумладан, оммавий учрашувлар ўтказиши  режалаштирилган. Мулоқотларда ишончли вакил фаолиятининг бош мақсади - Президентликка номзод дастурида белгиланган асосий ғоя ва мақсадларни фуқароларга жонли, ҳаётий мисоллар орқали, самимий суҳбат ва савол-жавоблар асносида тушунтиришга, шу билан бирга жойларда мавжуд масалалар юзасидан ҳам фикрлашишга асосий эътибор қаратилади.

Брифингда ишончли вакил ишининг бошланиши, унинг мақсадлари, вазифалари, жойлардаги учрашувлари бўйича Ў.Охунов томонидан батафсил маълумотлар берилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    764
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+