Жиззахда ишончли вакил иштирокида брифинг бўлиб ўтди

20.09.2021, 17:47

Жиззахда ишончли вакил иштирокида брифинг бўлиб ўтди

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан брифинг ташкил этилди.

Брифингда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрам Узаков, партия Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Дастлаб, партиядан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёеевнинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловоолди дастуридаги устувор йўналишларини Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили йиғилганларга таништириб ўтди. Сўнгра Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов  “Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар” шиори остида ўтаётган бу йилги сайловлардаги янгиликлар, сайловолди жараёнларида вилоят партия Кенгаши томонидан амалга оширилган тарғибот тадбирлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.

Брифинг давомида ишончли вакил ишининг мақсад ва вазифалари, шунингдек, ишончли вакилнинг иш режалари ҳамда ишлаш механизмлари ҳақида маълумот берилди.

Сайлов тарғиботи давомида ишончли вакил вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, турли ташкилотлар, муассасалар, корхоналарда ҳар хил соҳалар вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиши, жумладан,  оммавий учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Мулоқотларда ишончли вакил фаолиятининг бош мақсади - Президентликка номзод дастурида белгиланган асосий ғоя ва мақсадларни фуқароларга жонли, ҳаётий мисоллар орқали, самимий суҳбат ва савол-жавоблар асносида тушунтиришга, шу билан бирга жойларда мавжуд масалалар юзасидан ҳам фикрлашишга асосий эътибор қаратилади.

Брифинг давомида ишончли вакил, Ўз олдига мамлакат тараққиётини янги, янада юқори босқичига кўтаришдек буюк мақсадни қўйган Янги Ўзбекистонда Президент сайлови бу йил янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янги шароитда ўтишига ишончи комил эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

                                 O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 матбуот маркази

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    922
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+