Китобда фермерларнинг муаммолари ечими асосий вазифа этиб белгиланган

20.09.2021, 17:46

Китобда фермерларнинг муаммолари ечими асосий вазифа этиб белгиланган

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд туманидаги “Истиқлол шуъласи” кўп тармоқли фермер хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон Стратегияси”  китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда партия вилоят кенгаши бўлим мудири  Қодир Шойимов сўзга чиқиб, ушбу китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилганлигини таъкидлар  экан, келгуси 5 йилда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учинчи устувор йўналиш қилиб белгиланганлигини алоҳида қайд этди.

-  Китобда “чорвачиликда озуқа экинлари майдони 340 минг гектардан 700 минг гектарга етказилади.Шунингдек, 11 миллион гектар яйловларни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини кўтариш чоралари кўрилади. Шунинг эвазига, келгуси беш йилда гўшт, сут, тухум ва балиқ етиштириш ҳажмларини 1,5-2 баробарга кўпайтириш, озуқа базасини кенгайтириш бўйича ҳам,  алоҳида дастурлар амалга оширилади”, - дейилган. Бугун чорва билан шуғулланадиган гўшт,сут етиштирадиган фермерларнинг асосий муаммоси бу ем-хашак, озуқа масаласи. Мамлакатимизда озуқа экин майдонларининг кенгайиши, яйловларнинг тикланиши бозорларимизда гўшт ва сут маҳсулотларининг арзонлашишига, халқимиз дастурхонларининг янада тўкин-сочин бўлишига хизмат қилади,-деди  “Истиқлол шуъласи” кўп тармоқли фермер хўжалиги раиси Бахтиёр Одилов.

            O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+