Ишончли вакил поплик сайловочилар билан учрашди

21.09.2021, 10:42

Ишончли вакил поплик сайловочилар билан учрашди

Хабарингиз бор, 20 сентябрдан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди!

Поп шаҳридаги 7-сонли Болалар санъат ва мусиқа мактабида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президенликка номзод Ш.Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича  ишончли вакили Икромхон Нажмиддиновнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ишончли вакил И.Нажмиддинов O'zLiDePдан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайлов олди дастури, номзоднинг тўлиқ таржимаи холи, сайлов олди ташвиқот ва тарғибот ишлари ва бошқа кўплаб маълумотларни бериб ўтди.

Ишончли вакил Икромхон Нажмиддинов номзоднинг таржимаи ҳоли, кейинги беш йил ичида барча сохаларда амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, халқ давлат  идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган тамойилнинг амалдаги ижроси, иқтисодиётни ривожантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" дастурлари асосида вилоятда амалга оширилган ишлар, арзон уй-жойлар қурилиши, янги иш ўринлари яратиш борасида эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида номзодимизнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" номли китобида илгари сурилган ғоялар, унда белгилаб берилган устувор йўналишлар хусусида ҳам тушунчалар бериб ўтди. Туман фаоллари мамлакатимизда ўтган беш йилда қўлга киритилган ютуқлар ва сайловолди дастурида белгиланган вазифаларга ўз муносабатларини билдирган ҳолда сайловда энг муносиб номзодга овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+