Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди

21.09.2021, 12:18

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига келди.

Шавкат Мирзиёев дастлаб Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонига бориб, Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди. 
Қуръон тиловат этилди.

Муса Ерниязов кўп йиллар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони бўлган. 

Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига мувофиқ, марҳум хотирасига мақбара барпо этилди. Бугун бу жой обод зиёратгоҳлардан бирига айланган.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига йўл олди.

 

  • Кўрилди
    680
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+