Бухорода ишончли вакил томонидан брифинг ўтказилди

21.09.2021, 15:39

Бухорода ишончли вакил томонидан брифинг ўтказилди

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан  брифинг ташкил этилди.

Брифингда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Хусенов, партия  вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Брифингни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови масалаларига тўхталиб ўтди ва партиядан номзод сифатида кўрсатилган Шавкат Мирзиёеевнинг ишончли вакилини йиғилганларга таништирди.

Шундан сўнг сўзга чиққан ишончли вакил Самойдин Хусенов  номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловоолди дастуридаги устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берди.  

Сайлов тарғиботи давомида ишончли вакил вилоятнинг барча  ҳудудларида турли ташкилотлар, муассасалар, корхоналарда ҳар хил соҳалар вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлиши  хусусан, катта масштабда  оммавий учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Брифинг давомида барча оммавий ахборот воситаларини сайловолди тарғибот тадбирларини ҳамкорликда ёритишга келишиб олинди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    848
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+